Зеленский Путинга қарши коалиция тузишга чақирди

1 дақиқа ўқиш1.5K
Зеленский Путинга қарши коалиция тузишга чақирди
Украина президенти Владимир Зеленский мамлакат халқига видеомурожаат йўллади. У бундай видеоларни ҳар соатда чиқариб, тегишли ва ишончли маълумотларни етказиб туришини айтди.

- Ҳақиқатни расмий манбалардан олиш муҳим. Бугун Россия Украинага бостириб киришни бошлади. Путин Украина билан, бутун дунёдаги демократия билан уруш бошлади. У менинг давлатимни йўқ қилмоқчи. У бизнинг давлатимизни, биз қурган ва ҳаётимиз мазмуни бўлган барчасини йўқ қилмоқчи, — деди Украина президенти.

Зеленский украиналикларни ваҳимага берилмасликка чақирди: «Мен ҳозир еримизда бўлиб турган ҳар бир украиналикка мурожаат қиляпман. Ваҳимага берилмаймиз, Украина Қуролли кучларини қўллаб-қувватлаш учун ҳамма нарсани қиляпмиз».

Шунингдек, у АҚШ президенти Жо Байден, Германия канцлери Олаф Шольц, Европа кенгаши раҳбари Чарльз Мишел, Польша президенти Анжей Дуда ва Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон билан музокаралар ўтказганини айтди.

- Мен Путинни, Украинага ва бутун дунёга қарши урушни дарҳол тўхтатишга чақираман! Путинга қарши коалиция тузишга, зудлик билан санкциялар критишга, Украинага мудофаа ва молиявий ёрдам беришга чақираман! Ҳаво ҳудудини ёпинг! Дунё Россияни тинчликка мажбурлаши керак, — дейди Зеленский.

24 февралга ўтар кечаси Россия президенти Владимир Путин Донбассда «минтақа аҳолисини геноциддан ҳимоя қилиш» учун махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россияликларга мурожаатида у Кремль Украинани демилитаризация ва деназолификация қилишга интилиши, бироқ Украина ҳудудларини босиб олиш режада йўқлигини айтди.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?