23:44 / 13.03.2022
1 473

Украинада америкалик журналист ҳалок бўлди

Украинада америкалик журналист ҳалок бўлди
© Todd Williamson/Invision for IDA/AP Images
Киев областидаги Ирпень шаҳрида америкалик кинодокументалист Брент Рено ҳалок бўлди. Бу ҳақда област полицияси бошлиғи Андрей Небитов хабар берди. Унинг айтишича, журналистлар россиялик ҳарбийлар ўқларига нишон бўлган.

Яна икки журналист яраланган ҳолда шифохонага ётқизилган. Яраланган журналистлардан бирининг сўзларига кўра, улар қочқинларни тасвирга олаётганида ўт очилган, Ренонинг бўйнига ўқ теккан.

Бу Россия Украинага бостириб кирганидан буён ОАВ вакили ўлими билан боғлиқ илк ҳолатдир. Унинг ёнидан NYT бейжиги топилган.

Брент Рено муқаддам The New York Times нашри билан ҳамкорлик қилган. Нашр унинг ўлими ҳақидаги маълумотни тасдиқлади.

The New York Times ўз баёнотида Брент Рено ўтмишда кўп йиллар газета учун ишлагани, аммо Украинага таҳририят топшириғи билан бормаганини маълум қилди.

Ҳозирча Рено қайси нашр номидан Украина воқеаларини ёритиш билан шуғуллангани номаълум. IMDB базасида хабар қилишларича, Брент Рено укаси Крейг билан ҳарбий можаролар ҳудудларидан ҳужжатли фильмлар ишлаш билан шуғулланган, жумладан Ироқ ва Афғонистонда. Унинг фаолияти нуфузли мукофотлар билан тақдирланган.

Бу ҳодисадан кейин журналистларга Ирпенга бориш тақиқланди. «Шу орқали уларнинг ҳам, ҳимоячиларимизнинг ҳам ҳаётини сақлаб қолмоқчимиз», деган шаҳар раҳбари Александр Маркушин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украинада америкалик журналист ҳалок бўлди