Фото: Global Look Press
АҚШ президенти Жо Байден Россия президенти Владимир Путинни «Украина халқига қарши ахлоқсиз уруш олиб бораётган қўнхўр диктатор ва ҳақиқий каллакесар» деб атади. Бу ҳақда у Авлиё Патрик куни муносабати билан ташкил этилган тадбирда маълум қилган.
16 март куни Байден Путинни ҳарбий жиноятчи деб атаганди. Бир йил олдин Байден Путинни «қотил деб ҳисоблайсизми?» деган саволга ижобий жавоб берганди.
Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков АҚШ давлат раҳбарининг «Путинни ҳарбий жиноятчи» деб атаган баёноти «ўринсиз ва кечириб бўлмайдиган нутқдан» бошқа нарса эмаслигини айтган. Кремль вакилининг фикрича, «бомбалардан бутун дунёда 100 минглаб одамлар ҳалок бўлган давлат раҳбарининг бундай оҳангда айтган гаплари ўринсиз».
Аввалроқ БМТ Халқаро суди Россиядан Украинадаги ҳарбий ҳаракатларини тўхтатишни талаб қилганди. Кремль БМТ Халқаро судининг Украинада жанговар ҳаракатларни тўхтатиш борасидаги талабини қабул қила олмаслигини билдирган. «Йўқ, биз бу қарорни эътиборга ололмаймиз. Халқаро судда ‘томонлар келишуви’ деган тушунча бор. Бу ерда ҳеч қандай келишув бўлиши мумкин эмас», — дейди Песков.
Байден, Путин, Қонхўр диктатор, Ҳақиқий каллакесар Россия ва Украина уруши “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Олимлар Ойнинг орқа томонидан олинган тупроқ намуналарини ўрганди