
Уруш пайтида бомба бошпанасига айланган Харьков метросидаги одамлар
Фото: AP Photo
Украинада уруш бошланганига бир ой тўлди. Харьков ўққа тутилмоқда: босқиннинг биринчи кунидан бошлаб шаҳар мудофаа ҳолатида. Украина ҳарбийлари Бердянск портига ҳарбий техника етказиб берган рус «Орск» десант кемаси чўкиб кетгани ҳақида хабар берди. Киев кўчаларида баррикадалар. Уруш бошланганидан бери Киевда 75 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди, дейди пойтахт мэри Владимир Кличко. Meduza 24 март куни уруш зонасидан олинган фотосуратларни жамлади.

Киевдаги назорат-ўтказиш пунктида турган украиналик ҳарбийлар
Фото: AP Photo

Киевдаги ёғоч баррикадалар
Фото: EPA

Украина ҳарбий хизматчилари ракета парчасини кўтариб кетмоқда. Уларнинг ортида вайрон қилинган бино. Киев
Фото: AFP

Украиналик аскар Харьковда ҳалокатга учраган рус бронетранспортёрини кўздан кечирмоқда
Фото: AP Photo

Фронт чизиғида дурбин билан турган украиналик аскар, Киев вилояти
Фото: Reuters

Бердянск портидаги ёнғиндан тутун чиқмоқда. Украина ҳарбий-денгиз кучлари маълумотларига кўра, у ерда Россия Қора денгиз флотининг йирик десант кемаси йўқ қилинган
Фото: Reuters

Ён томонига «Z» ҳарфи — Россиянинг Украинадаги «махсус операцияси» рамзи туширилган зирҳли транспортёрдаги аскарлар, Мариупол
Фото: Reuters

Мариуполда Украинанинг «Азов» баталони аскарлари томонидан қурилган автобус баррикадалари
Фото: Sopa Images

Вайрон бўлган уйдан нарсаларини олиб чиқаётган эркак. Житомир
Фото: AFP

Ярадор украиналик аскар госпиталга олиб кирилмоқда, Киев
Фото: Getty Images

Рус армияси томонидан вайрон қилинган уй харобалари орасида юрган эркак, Харьков
Фото: AP Photo

Ёнаётган уйларнинг алангасидан ёришиб кетган Харьков осмони
Фото: AFP «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар