07:00 / 01.04.2022
1 342

Драги: «Путин Зеленский билан учрашишга ҳали эрталигини айтди»

Драги: «Путин Зеленский билан учрашишга ҳали эрталигини айтди»
Фото: Reuters
Россия президенти Владимир Путин Украина етакчиси Владимир Зеленский билан учрашишга ҳали эрта эканини айтган. Бу ҳақда Италия бош вазири Марио Драги маълум қилди.

Италия бош вазири Путин билан телефон мулоқотида тилга олинган масалаларнинг баъзиларига ОАВ вакиллари иштирокидаги матбуот анжуманида тўхталди: «Украина мавзусида баъзи масалаларни президент Зеленский билан муҳокама қилиш зарурлигини гапирдим, аммо Путин бунга ҳали эрта эканини айтди», деб Драгининг сўзларини келтирган La Stampa.

Италия бош вазирининг айтишича, телефон суҳбати давомида Путин ўт очиш режимини тўхтатиш учун муддат «пишиб етилмагани»ни таъкидлаган. Журналистлар Драгидан Путин вазият ҳақида нима ўйлаётганини ҳам сўрашди. Италия етакчиси эса бир соатга ҳам бормаган суҳбат бу борада хулосага келиш учун етарли эмаслигини айтган.

Драгига кўра, Россиядан газ сотиб олиш доллар ёки еврода амалга оширилаверади: «Мавжуд шартномалар ўз кучида қолади, Европа компаниялари Россиядан газни доллар ёки еврода сотиб олаверади. Москва айтаётган рублда тўлов талаби техник масала. Тўловни доллардан рублга ўтказиш Россиянинг ички иши», деган Драги.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Драги: «Путин Зеленский билан учрашишга ҳали эрталигини айтди»