Фото: AFP
Россия БМТда Украинадаги воқеалар, жумладан, Буча шаҳрида тинч аҳолининг қирғин қилинишига оид далиллар бўйича халқаро тергов бошлаш ташаббусини илгари сурмайди. Бу ҳақда Россия ТИВнинг халқаро ташкилотлар департаменти директори Пётр Иличев «РИА Новости»га маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Москва ушбу масалаларда терговнинг холис боришига шубҳа қилмоқда.
«БМТда ҳозирча ушбу масала кўтарилмади. Қанақа тергов бўлиши, уни ким олиб боришини кўриш керак. Афсуски, олдинги терговлар тажрибаси, жумладан, Халқаро жиноий суд линияси фавқулодда нохолис позицияни кўрсатмоқда», — дейди Иличев.
Бундан олдинроқ Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков Россия Бучада тинч аҳолининг ўлдирилишига алоқаси борлигини рад этиши ва у ердаги воқеалар «максимал юқори даражада» — БМТ Хавфсизлик кенгашида муҳокама этилиши тарафдори эканини маълум қилганди.
Киев вилоятидаги Буча шаҳрида тинч аҳолининг қирғин қилингани 2 апрель куни, Россия ҳарбийлари чиқиб кетганидан кейин Украина армияси шаҳар устидан назорат ўрнатган пайтда маълум бўлди. Украина президенти маҳаллий аҳолининг ўлимида россиялик аскарларни айблади. Россия Мудофаа вазирлиги ҳалок бўлганларнинг видео ва суратларини «провокация» ва «Ғарб оммавий ахборот воситалари учун Киев режимининг томошаси» деб атади. Вазирлик маълумотларига кўра, рус ҳарбийлари 30 март куни шаҳарни тарк этгунга қадар Буча шаҳридаги бирорта ҳам маҳаллий аҳоли «ҳеч қандай зўравонлик ҳаракатларидан жабр кўрмаган». “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Трамп қайси хорижий мамлакатлар етакчилари билан телефонлашгани маълум бўлди