22:09 / 21.05.2022
1 854

Кучли хуррак отиш билан қандай курашиш керак?

Кучли хуррак отиш билан қандай курашиш керак?
Фото: Grazia
Хуррак отиш — катталар орасида жуда кенг тарқалган муаммодир. Кўпчилик уйида биров билан яшашни бошламагунча уйқусида кучли хуррак отишини билмайди. Албатта, кучли хуррак шовқини ёнингиздаги одамнинг етарлича ухлашига тўсқинлик қилади, бу эса муносабатлардаги кескинликнинг кучайиши ва асабийлашишга олиб келади. Grazia нашри хуррак отиш билан қандай курашиш борасида бир нечта тавсиялар бериб ўтди.

Лекин бу ташвишланишнинг ҳаммаси эмас. Доктор Дэниэл Слотернинг таъкидлашича, хуррак отадиган одамларнинг 75 фоизида нафас олишнинг бузилиши, яъни қисқа вақт давомида нафас олишни тўхташи кузатилади. Бу юрак касалликларини ривожланиш хавфини оширади. Зарарсиздек туйилган ушбу одатдан қутулиш учун қандай йўл тутиш керак?

Ён томонга қараб ётиш
Ётган ҳолатда тилнинг асоси ва юмшоқ танглай томоқнинг орқа томонига босилиб, ухлаш вақтида товуш пайдо бўлади. Шунинг учун ён томонга қараб ухлаган яхши. Агар тунда ушбу ҳолатни назорат қилишнинг имкони бўлмаса, махсус узун ёстиқ билан ухлаш мумкин.

Яна бир лайфхак бор — курак, елка ёки бел томонга теннис тўпини жойлаштириш ён томон билан ухлашга кўпроқ ёрдам беради. Бу ухлаётган пайтда ағдарилиб кетишининг олдини олади.

Спорт билан шуғулланиш
«Одамнинг бўйнида вазн ортганда, томоқнинг диаметри камаяди, бу эса хурракка олиб келиши мумкин», — дейди Дэниэл Слотер. Бироқ вазн йўқотиш ҳар доим ҳам ушбу муаммодан халос бўлишга ёрдам бермайди. Чунки озғин одамлар ҳам тез-тез хуррак отади.

Спиртли ичимликлардан воз кечиш
Спиртли ичимликлар томоқнинг орқа қисмидаги мушакларнинг тонусини пасайтиради, шунинг учун ҳатто одатда хуррак отмайдиганлар ҳам спиртли ичимлик ичганидан кейин бу муаммога дуч келиши мумкин.

Янги ёстиқда ухлаш
Мутахассислар ҳар олти ойда бир марта ёстиқни алмаштиришни ёки уни тозалашни тавсия қилади. Ёстиқ жилдларини эса ҳар 3-4 кунда ювиш керак. Гап шундаки, у ерда чанг тўпланиб, аллергик реакция ва хурракни келтириб чиқаради.

Кундузи меъёрида сув ичиш
«Бурун ва юмшоқ танглайдаги ажралмалар одам сувсизланганда кўпроқ ёпишқоқлашади, бу эса хурракни кучайтиради», — дейди мутахассис. Бу хуррак отишдан олдин бир стакан сув ичиши керак дегани эмас, у ҳолда тун давомида бир неча марта уйғонишга тўғри келади. Шунинг учун кун давомида сув балансини кузатиб бориш ва кучли чанқоқлик ҳисси пайдо бўлишининг олдини олиш кифоя қилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Кучли хуррак отиш билан қандай курашиш керак?