Фото: Grazia
Албатта, ҳар бир аёл ҳеч бўлмаганда бир марта тасодифан юзида макияж билан ухлаб қолади ва эртаси куни эрталаб у бор кучи билан бўялган туш ва тональ кремни ўчиришга ҳаракат қилди. Агар бу жуда камдан-кам ҳолларда содир бўлса, тери ҳақида ташвишланишга ҳожат йўқ. Бироқ агар уйқуга ётишдан олдин макияжни тез-тез ювишни унутиб қўядиганлар нохуш оқибатларга тайёр бўлиши керак, деб ёзади Grazia.
Сезиш мумкин бўлган биринчи нарса — юзда ҳуснбузар миқдорининг кўпайиши. Тональ крем ва кукун тери тешикларини тўсиб қўяди, бу эса таъсирчанлик хусусиятини келтириб чиқаради. Агар кечаси макияж ювилмаса, тери янада сезгир ва таъсирчан бўлиб қолади. Лекин бу ҳаммаси эмас.
Энг хавфлиси — туш, тен ва кўз қопқоғини ювмаслик. Офталмологлар огоҳлантиришича, кўзни макияждан тозаламаслик киприк илдизлари яқинида жойлашган ёғ безларини ёпишиши ва ёрилишларга олиб келиши мумкин. Бундан ташқари, кўзда қизариш ва аллергия пайдо бўлади.
Муаммоларнинг олдини олиш учун ҳар доим ётишдан олдин терини тозалаш тавсия этилади. Агар макияж билан ухлаб қолган бўлсангиз, уйғонгандан кейин қиладиган биринчи иш уни махсус восита билан артиб ташлаш, кейин юзни тозаловчи кўпик ёки гел билан ювиш керак. Шунингдек, терини тоза сочиқ билан қуритиш ҳам лозим. Қолаверса, ёстиқ жилдини ювишни унутмаслик керак, эҳтимол, унда ҳам косметика изларини қолган бўлиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...