date
views 33 478

Бузоқ буржининг бошқа буржлар билан муносабатлари қандай?


Аёл. Унинг ўзи сизни севмаса, ҳамма уринишларингиз бефойда. Бузоқ-аёллар яхши кийинишни, данғиллама уй-жойда туришни исташса-да, шароитга тез кўникишади. Унча рашкчи эмас. Унга асло хиёнат қилманг. Ожиз эркакларни ёқтирмайди. Бузоқ-аёл – оила маъбудаси.

Эркак. Ўта хаёлпараст. Унга қўпол ва талабчан аёллар ёқмайди. Улар ўзга жинсга камдан-кам кўнгил қўяди. Бузоқ- эркак учун молия масаласида деярли муаммолар бўлмайди. Ҳар томонлама мукаммал эркак. У билан ҳар қандай аёл хотиржам яшайди.

БУЗОҚ – ҚЎЙ. Муносабатларда Қўй кўпроқ ҳиссиётларга эътибор беради. Бузоқ эса амалий характерга эга. Агар Бузоқ Қўйга ўзи иш тутишига имконият берса, ўрталарида яхши муносабатлар бошланиши мумкин. Муносабатларда кўп тортишувлар бўлади, шунинг учун уларнинг муносабатлари узоқ давом этмайди.

БУЗОҚ - БУЗОҚ. Барча масалалар бўйича гаплари унчалик тўғри келмайди .Аёллари кўпроқ романтик. Эркаклари эса кўпроқ жиддий ва кўпроқ эркаклар даврасида вақт ўтказишни хуш кўради. Бузоқ аёл ёлғонга чидамайди. Муносабатлари яхши бўлиши мумкин, аммо оила тақдири ҳақида олдиндан айтиш қийин.

БУЗОҚ – ЭГИЗАКЛАР. Булар бир бирига умуман ўхшамаса ҳам, муносабатларнинг бошида бир бирининг қилиқлари ва характери уларни бир бирига тортади. Аммо вақт ўтиб Бузоқнинг аста-секинлик билан ишлаши чаққон Эгизакларнинг жонига тегади. Рангсиз муносабатлар ва оила унчалик яхши эмас.

БУЗОҚ – ҚИСҚИЧБАҚА. Қисқичбақага хос ҳусусиятлар Бузоққа жуда ёқади. Бузоқнинг жиддийлиги эса Қисқичбақага хуш келади. Дунёқарашлари ҳам тўғри келади. Агар баъзи нарсаларга эътибор бермасалар муносабатлари ҳам, оила ҳам яхши бўлади.

БУЗОҚ – АРСЛОН. Бу иккала бурж танишувининг романтик бошланиши охирида жанжал билан тугаши мумкин. Чунки иккаласи ҳам жуда қайсар ва уларнинг тортишувлари хавфли бўлиши мумкин. Арслоннинг шўхлиги тинч ва юмшоқроқ Бузоқнинг жиғига тегиши мумкин. Булар бирга яшаши мумкин, аммо узоқ вақт эмас.

БУЗОҚ –СУНБУЛА. Бу иккала бурж бир бирига кўп томондан тўғри келади. Иккаласи ҳам материалист бўлиб, уй-рўзғор ишлари билан шуғулланишни ёқтиради. Биргаликда оила қуришса ажойиб муносабатлар чиқиши мумкин.

БУЗОҚ – ТАРОЗИ. Бузоқнинг хўжайинлик қилиши романтик характерли Тарозига ёқмайди. Бузоқ Тарозини кўп рашк қилади. Аммо Тарозининг ақллилиги Бузоқнинг қайсарлигидан устун чиқади. Баъзан бир бирини тушуна олмайди. Муносабатлари бошланиши билан оила қуриш қийин бўлади.

БУЗОҚ – ЧАЁН. Бу иккаласи муносабатларда бир бирига қараб иш тутмоқчи бўлади, аммо дунёқарашлари тўғри келмаслиги сабабли тушунмовчиликлар туғилиши мумкин. Чунки Чаён кўп пулни тежайди ва инжиқликлари кўп, Бузоқ эса пулни кўп сарфлайди ва эркин харакатни ёқтиради. Иккаласининг ҳам мағрурлиги баланд. Муносабатлар қисқа вақт давом этади. Оила қуришса агар, ҳаёти осон кечмайди.

БУЗОҚ – ҚАВС. Бир бирига тўғри келади, аммо буларнинг оловли характерлари бир бирини ёндириб куйдириши мумкин. Иккинчи томондан бахс ва келишмовчилик тезда ўтиб кетади. Бирга бўлиш иккаласига ҳам ёқади. Иккаласининг ҳам дўстлари кўп. Дунёқарашлари ҳам тўғри келади. Иккаласи ҳам актив дам олишни ва спортни яхши кўради. Агар бир бирини тушуниб кўп тортишмаса, муносабатлари ҳам оиласи ҳам яхши бўлади.

БУЗОҚ – ТОҒ ЭЧКИСИ. Бу иккаласи бир бирига жуда мос келади. Иккаласи ҳам уй-рўзғор ишлари билан шуғулланишни яхши кўради. Пулга ва мустаҳкамликка муносабатлари бир хил. Бузоқ чидамли, Тоғ эчкиси эса оиласи учун барча нарсага тайёр. Турли муносабатлар жуда яхши бўлади ва ажойиб оила чиқади.

БУЗОҚ – ДАЛВ. Унчалик бир бирига тўғри келмайди . Далвнинг кўп қилиқлари бузоққа ёқмайди, Далвга эса Бузоқнинг зиқналиги ёқмайди. Кўп тортишувлар бўлади. Дунёқараши жуда фарқ қилади. Шунинг учун муносабатлари оғир бўлади. Оила қуриб ҳам бўлмайди.

БУЗОҚ – БАЛИҚ. Бу иккаласи бир хил нозиктабиат. Аммо Бузоқнинг қаттиқ гапиришлари Балиққа оғир ботади. Балиқ Бузоқнинг қўполлигидан кўп хафа бўлиб юриши мумкин. Агар Бузоқ камроқ қўполлик қилса ва Балиқни тушунишга ҳаракат қилса, муносабатлар яхши кечиши мумкин. Балиқ ҳам Бузоқни тўғри тушунишга ҳаракат қилиши керак. Бунда оила ҳам қуриш мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » Бузоқ буржининг бошқа буржлар билан муносабатлари қандай?