Фото: «Новий очаг»
Бу зараркунанда ҳашаротлар ёзни завқ билан ўтказишга халақит бериши мумкин. Аммо улардан оддий воситалар ёрдамида қутилишнинг йўли бор. «Новий очаг» нашри уй шароитида пашшалар муаммосига қарши курашишнинг энг оддий усулларини тақдим этди.
Пашшалардан қутилишнинг халқона усуллари
Ўсимлик ва эфир мойлари ҳашаротларни ҳайдайди
Пашшалар баъзи гиёҳларнинг ҳидларига жуда сезгир. Агар уйда лаванда, ялпиз ва райҳон ўстирилса, пашшалар бир чақирим узоқдан бундай хона атрофидан учиб кетади. Шунингдек, гулдонда эвкалипт, шувоқ, шумуртнинг шохларини сақлаш мумкин. Уларнинг қуритилганлари ҳам яхши самара беради. Райҳон, лимон ёки лаванда эфир мойлари ҳам пашшаларни йўқ қилишга ёрдам беради.
Мева пашшалари
Ушбу майда пашшалар учун оддий тузоқлар мос келади. Бунинг учун пластик баклашканинг тепа қисми кесиб олинади. Қирралари тасма билан маҳкамланади. Пастки қисмга бироз сув, тўрт ош қошиқ олма сиркаси ва бир чой қошиқ идиш ювиш воситаси қуйилади. Сирка ҳашаротларни ўзига тортади, совун эса уларни тузоқдан чиқишига йўл қўймайди. Ошхонада ёки пашшалар тўпланадиган жойда бир нечта тузоқларни ўрнатиш мумкин. Бу тезда безовта қилувчи ҳашаротлардан халос қилади.
Катта уй пашшалари
Уйда пашшалардан ҳимояланишнинг энг осон ва тезкор усулларидан бири бу чиннигуллар, уларнинг ҳидига дош беролмайди. Квартирада деразалар яқинида бир нечта чиннигуллар солинган халтачаларни осиб қўйиш керак, шунда пашшалар уй ичига кира олмайди.
Ҳовлидаги катта пашшалар
Овқат тайёрланаётганда одатда қаердандир катта-катта пашшалар пайдо бўлади. Уйнинг ҳар бир бурчагига суюқ асал ёки шакар сиропини крахмал билан аралаштириб, ҳосил бўлган ёпишқоқ массани идишчаларга қуйиб, жойлаштириб чиқиш керак. Шундан сўнг улар қайта безовта қилмайди.
Пашшалар тезда кўпаяди, шунинг учун ҳашаротлардан қутилишга тахминан бир кун керак бўлади. Кун давомида масса шунчаки қуриб қолади ва пашшалар ёпишмай қолиши мумкин.
Замонавий воситалар пашшалардан тезда халос бўлишга ёрдам беради
Ҳашаротлар учун ёпишқоқ тасмалар
Шифтга осиладиган ёпишқоқ тасмалар жуда ҳам фойдали. Уларга пашшалар ёпишиб қолади. Улар квартиранинг дизайнерлик безаклари эмас, балки ҳашаротлардан тезда халос бўлишга имкон берувчи воситалардир.
Пашшага қарши пластинкалар
Уйни ёпишқоқ тасмалар билан безашни истамаганлар оддийгина пластинкалардан фойдаланиши мумкин. Уларни тутатиб қўйиш орқали пашшаларни йўқ қилиш мумкин. Чунки пластинкалар ҳиди пашшаларга умуман ёқмайди.
Ҳашаротларга қарши гел
Уй шароитида пашшалардан қутилишга ҳашаротларга қарши гел ёрдам беради. Гел ҳид чиқармайди, одамларга зарар етказмайди. Албатта, уни болалар бўйи етмайдиган жойга қўйиш керак. Гел жуда қулай, чунки маълум муддат давомида пашшалардан қутилишга имкон берувчи кўпгина воситалардан фарқли ўлароқ, унинг таъсири тўлиқ қуригунча икки ойгача давом этиши мумкин.
Фумигатор
Фумигатор ёрдамида пашшалардан қутилиш осон ва оддий. Асосийси, дераза ва эшикларни ёпиш, қурилмани электр токига улаш ва бир муддат ташқарига қолиш. Жараён якунлангач хонани вентиляция қилиш керак. Шунингдек, деразаларга тўр ўрнатишни унутмаслик керак.
Чивин ва бошқа ҳашаротларга қарши спрейлар
Агар тежамкор воситалар ёрдам бермаса, унда жиддий воситаларни қўллаш вақти келди. Уйда пашшаларга қарши аэрозол маҳсулотларини ишлатганда, озиқ-овқат маҳсулотларини олдиндан олиб ташлаш, болаларни хонадан олиб чиқиш керак. Бир неча соатдан кейин уй жуда яхши вентиляция қилиниши жуда муҳим. Шунингдек, нам тозалашни амалга оширишни ҳам унутманг. Натижада нафақат пашшалардан, балки уйдаги бошқа ҳашаротлардан ҳам қутилиш мумкин. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?