date

Қисқичбақа (22 июнь – 22 июль)

Қисқичбақа (22 июнь – 22 июль)

Рамзлари: қисқичбақа, краб (денгиз қисқичбақаси), юрак.

Ранглари: оқ, оч зангори, кумушранг, кўк, яшил нўхат ранги (кулранг– омадсиз ранг).

Тошлари:
ой тоши, зумрад, ёқут.

Гуллари: шилви (учқат), нилуфар, барча оқ гуллар, ясмин.

Омадли рақамлари: 4, 5, 8.

Омадли кунлари: душанба, жума.

Омадсиз кунлари:
сешанба, шанба.

22 июнь - 2 июль
оралиғида туғилган қисқичбақа буржи вакилларини Венера сайёраси бошқаради. Улар табиатан юмшоқ, ёқимтой, хушфеъл. Тинчлик-осойишталик тарафдори, Ашаддий душманларни ҳам яраштира олади. Келишган, чиройли, латофатли. Яқинлари учун самимий суҳбатдош ва юпатувчи. Руҳий олами уйғун ҳолда ривожланган. Бировларнинг қалб яраларига малҳам қўя олади. Атрофдагиларга ғамхўр, эътиборли. Тасаввури бой. Бекорчиликни хуш кўради. Гоҳида ўзининг хоҳиш-истакларига эрк беради.

3-12 июль оралиғида туғилган қисқичбақа буржи вакилларини Меркурий бошқаради. Улар гўзалликни нозиклик билан идрок этади ва севади. Санъатлардан, айниқса, тасвирий санъат ва мусиқани яхши кўради. Ўзи ижодкор эмас, аммо нозиктаъб тингловчи ва томошабин, Илмий таҳлил қилишга мойил, ҳамиша ҳақиқатнинг тагига етишни истайди. Уйи бамисоли карвонсарой, қариндошлари, дўстлари ва танишларининг кети узилмайди. Гап сотишни, ҳар хил ғийбатларни, миш-мишлар тарқатишни хуш кўради. Унга фақат ҳис-туйғуларга алоқадор ахборотларгина аҳамиятли.

13-22 июль оралиғида туғилган қисқичбақа буржи вакилларини Ой бошқаради. Уларнинг ички олами юмшоқ, ташқи кўринишдан ҳам юмшоқ. Моҳир руҳшунос. Ҳаётда кўпинча маънавий жиҳатдан қийналганларнинг жонига оро киради. Узоқ-узоқларга саёҳат қилиш, дунё кўриш – жону дили. Ҳис-туйғулари ўзгариб туради. Баъзан ўзига раҳми келади, йиғлаб олади. Унинг учун уйи, болалари – дунёнинг маркази. Идеалли умр йўлдоши. Яқинлари учун боридан кечиб юборади, ҳамиша уйим-жойим дейди. Рўзғор ташмишлари унинг учун ортиқча юк эмас, балки қувонч бахш этувчи ижод манбаи.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » Қисқичбақа (22 июнь – 22 июль)