20:34 / 02.10.2022
2 211

Умрнинг қисқаришига сабаб бўладиган 5 та маҳсулот

Умрнинг қисқаришига сабаб бўладиган 5 та маҳсулот
Фото: Marie Claire
Тўғри овқатланиш ҳаётни узайтиришга ва унинг сифатини яхшилашга ёрдам беради. Худди шу тарзда, соғлом бўлмаган маҳсулотларни истеъмол қилиш умр кўриш давомийлигини бир йилдан кўпроққа қисқартириши мумкин. Гарчи инсоният узоқ умр кўриш феноменини очишда маълум муваффақиятларга эришаётган бўлса-да, баъзи экспертлар ўртача умр кўришнинг қисқариши мумкинлиги ҳақида хавотирда, чунки инсон ҳаётига таъсир қилувчи салбий омиллар жуда кўп. Бундан ташқари, аҳолининг умр кўриш давомийлиги ошгани сайин кўпчиликнинг сурункали касалликларга дучор бўлиш эҳтимоли ҳам ортади. Шунинг учун соғлиққа ғамхўрлик қилишни ҳозирдан бошлаш жуда муҳим, деб ёзади Marie Claire.

Мичиган университети олимлари томонидан олиб борилган ва Nature Food журналида чоп этилган тадқиқот шуни кўрсатдики, баъзи озиқ-овқатларни истеъмол қилиш эвазига қимматли вақтни йўқотиши мумкин. Мисол учун, битта ҳот-дог истеъмол қилинганда, соғлом ҳаётнинг 36 дақиқаси йўқотилади. Зарарли маҳсулот истеъмол қилиш орқали соғлом ҳаётнинг давомийлиги қисқаради.

6000 га яқин озиқ-овқат маҳсулотларини кўриб чиққан тадқиқотчилар колбаса, сосиска, гамбургер, пицца, газли ичимликлар ва бошқа зарарли таомлар саломатликка сезиларли таъсир кўрсатишини аниқлади. Бир порция пицца соғлом ҳаётнинг деярли 10 дақиқасини йўқотади. Баъзи маҳсулот ёғлари одамлар учун жуда муҳим, аммо бугунги кунда одамлар жуда кўп тўйинган ёғларни истеъмол қилади, бу эса қондаги холестерин даражасини оширади ва уларни юрак хасталиклари хавфига олиб келади. Шунинг учун холестеринни камайтиришга ёрдам берадиган клетчаткга бой маҳсулотларга эътибор бериш жуда муҳим.

Замонавий одам кунига кўп миқдорда калория истеъмол қилади, шакар, туз ва тўйинган ёғларга бой таомларни афзал кўради. Таркибида шакар кўп бўлган озиқ-овқат ва ичимликларни мунтазам истеъмол қилиш нафақат семиришга, балки тиш чиришига ҳам олиб келиши мумкин. Шу билан бирга, сабзавот, мева, ёғли балиқлар, денгиз маҳсулотлари, ёнғоқлар ва ловияларга етарлича эътибор берилмайди.

Маълумки, ушбу озиқ-овқатларни рационга киритиш юрак хасталиги ва саратоннинг айрим турларини ривожланиш эҳтимолини камайтиради ҳамда улар соғлом умр кўриш давомийлигини ошириши мумкинлиги аниқланди. Мисол учун, кичик бир ҳовуч ёнғоқ ҳаётни 26 дақиқага, қизил балиқ эса 16 дақиқага узайтиради.

Севимли таомлардан воз кечиш хафа қилиши мумкин, гарчи улар умр кўриш давомийлиги бўйича хавфли бўлса ҳам. Буюк Британия Миллий Соғлиқни сақлаш хизмати тўғри овқатланишда крахмалли углеводлар кунлик озиқ-овқатнинг учдан бир қисмидан сал кўпроқ бўлиши кераклигини тушунтирди. Бу тоифага картошка, нон, гуруч, макарон ва дон маҳсулотлари киради. Учдан биридан кўпроғи ҳам кўкат, сабзавот ва мевалар бўлиши керак.

Соғлом овқатланишдан ташқари, жисмоний машқлар узоқ умр кўришда катта рол ўйнайди. Кундалик машғулотлар қоматни сақлашга ёрдам беради. Қоида тариқасида, нафақат жисмоний машқлар, балки соғлом одатлар ҳам ҳаёт давомийлигини узайтиришга ёрдам беради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Умрнинг қисқаришига сабаб бўладиган 5 та маҳсулот