07:55 / 11.11.2022
3 476

Инсон ҳаёти давомийлигига бир неча йил қўшадиган 6 та оддий одат

Инсон ҳаёти давомийлигига бир неча йил қўшадиган 6 та оддий одат
Фото: «Lisa.ru»
Олимлар кайфиятни кўтарадиган ва саломатликни яхшилайдиган бир нечта энг оддий одатларнинг рўйхатини тузди, деб ёзади «Lisa.ru».

Тез-тез табассум қилинг

Табассум қиладиган одамлар ёшроқ кўринади, камроқ касал бўлади, ўзларини яхши ҳис қилади, тушкун кайфиятдан шикоят қилмайди ва ҳаётда муваффақиятли бўлади, чунки уларнинг атрофидаги одамлар маъюс кишиларга қараганда ижобий фикрлайдиган инсонларга ёрдам беришга тайёр. Инсон табассум қилганида, юз мушакларининг нерв учлари асаб тизимига ҳамма нарса яхши экани ҳақида сигнал юборади ва у эндорфинлар — организмни ёшартирувчи ва даволовчи бахт гормонларини ишлаб чиқара бошлайди.

Банан истеъмол қилинг

Шунингдек, олма, сабзи ва бошқа мева ва сабзавотлар қаторида бананни кўпроқ истеъмол қилиш тавсия этилади. Овқатлар орасида кунига камида уч марта ўсимликка асосланган газакларни истеъмол қилиш лозим. Ушбу рацион билан вазнни назорат қилиш ва қондаги холестерин ҳамда глюкоза миқдорини бир хил даражада ушлаб туриш осонроқ бўлади. Бу эса гипертония, атеросклероз ва қандли диабетга дучор бўлиш хавфини камайтиради. Айнан шу касалликлар саломатликни ёмонлаштиради, эрта қаришга ва ҳаётнинг қисқаришига олиб келади. Агар соғлом бўлишни истасангиз, банан ва мевалар кўпроқ ўрин олган рационига ўтиш лозим. Шуни ҳам ёдда тутиш керакки, ҳар қандай организм жисмоний фаолиятга муҳтож. Кунига 4-7 минг қадам ташлаш мақсадга мувофиқдир.

Кечикишга одатланманг

Иш, муҳим учрашув, поликлиника, болалар боғчаси, театр ёки вокзалга кечикканда дуч келадиган кундалик стресс, олимларнинг фикрига кўра, камида умрни уч йилга қисқартиради. Учрашувга белгиланган вақтда эмас, балки 5-10 дақиқа олдин келишга ҳаракат қилиш лозим. Баъзида шу 10 дақиқалик фарқ жуда ҳам муҳим. Мобил телефонга овозли сигналлар ўрнатиш тавсия этилади: телефон кечикмаслик кераклигини эслатиб турсин. Вақт ўтиши билан бундай сигналларга бўлган эҳтиёж ўз-ўзидан йўқолади, чунки аниқлик одат тусига айланади.

Қўлларни ювишни унутманг

Бу шунчалик аниқки, у ҳақда гапиришга ҳожат йўқдек туйилади. Инсон болалигидан қўл ювиш одатини ривожлантиради. Аммо бу барча ҳолатларга тегишлими? Эҳтимол, уйда овқат ейишдан олдин қўл ювишни унутмаслик мумкин, лекин кафе, иш ёки йўлда (поезд, самолёт) газак истеъмол қилсганда, кўпчилик гигиена қоидаларига эътибор бермайди. Бундан ташқари, кўпчилик ушбу жараённи расмий равишда бажаради: кафтларга совун суртдилади, қўллар жўмрак остига қўйилади ва ҳаммаси тамом. Аслида эса совун суртилган қўллар ҳар томондан 20 сония давомида яхшилаб кўпикланиши, кўпик яна 40 сония давомида илиқ сув оқимида ювилиши керак.

Жисмоний машқлар ва гимнастика билан шуғулланинг

Иккисини чалкаштириб юбормаслик лозим. Жисмоний машқлар — бу организмнинг тезроқ уйғониши ва иш ритмига кириши учун эрталаб амалга ошириладиган кичик машқлар тўплами. Бундай комплекснинг давомийлиги 5-7 дақиқа. Жисмоний машқлардан сўнг чарчоқ эмас, аксинча қувноқ кайфият бўлиши лозим. Аммо гимнастика бутунлай бошқа масала. Бу жиддий фитнес машғулотидир ва ундан кейин дам олиш керак. Машқларнинг табиати ва кетма-кетлигини тез-тез ўзгартирмаслик жуда муҳим, шунда улар мушаклар хотирасига жойлашади ва одат тусига киради.

Салом беринг ва ташаккур айтинг

Лифтдаги қўшниларга, дўкондаги сотувчиларга, метро кассирларига, бир сўз билан айтганда, кун давомида дуч келган барчага салом беринг. Ва ҳар бир кичик нарса учун ҳам раҳмат дейишни унутманг. Хушмуомалалик формулалари катта ҳиссий салоҳиятга эга: улар қанчалик тез-тез такрорланса, бошқалардан шунчалик ижобий энергия олинади. «Кунингиз хайрли ўцин!» дейиш одат тусига айланса, бошқалар ва ўзингиз учун ҳам фақатгина фойдали бўлади, холос.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Инсон ҳаёти давомийлигига бир неча йил қўшадиган 6 та оддий одат