20:13 / 07.12.2022
1 328

Сифатли сочиқ танлашда ёрдам берадиган 3 та маслаҳат

Сифатли сочиқ танлашда ёрдам берадиган 3 та маслаҳат
Фото: «Lisa.ru»
Сифатли сочиқ намликни яхши ўзлаштириши ва ушлаганда ёқимли бўлиши керак. Лекин сифат фақат материалга боғлиқ эмас. «Lisa.ru» нашри сочиқ танлашда ёрдам берадиган маслаҳатлар билан бўлишди.

Ванна учун
Толалар қанча кўп бўлса, маҳсулотнинг сингдирувчанлиги шунчалик яхши бўлади. Сочиқ зичлиги унда кўрсатилган. Ўртачаси 350-750 г/кв.м, лекин ҳаммом учун 500 г/км.м бўлиши керак. Агар сочиқ зичлги кам бўлса, унда у суюқликни яхши сингдирмайди, лекин тез қурийди. Шунингдек, сочиқ толаларининг узунлиги унинг сифатига ҳам таъсир қилади, ванналар учун камида 5 мм узунликдагисини танлаш тавсия этилади. Жуда узуни ҳам яхши эмас, тез эскиради. Энг яхши материал табиий пахта ҳисобланади. Лекин пахта сочиқларнинг ҳам орасида сифатсизлари бўлади.

Пляж учун
Сочиқ қанчалик катта бўлса, пляжда ётиш қанчалик қулай. Қуёшда тобланиш учун узун, аммо кенг бўлмаганлари ҳам тўғри келади. Пляж сочиқларининг толаси узун бўлмаслиги керак, шунда улар орасига қум тиқилиб қолмайди. Баъзи одамлар толасиз сочиқ сотиб олади, улар тез қурийди, лекин ушлаганда, унчалик ёқимли бўлмайди.

Ошхона учун
Ошхонада идиш-товоқ ва қўлларни артиш учун сочиқ керак. Бир нечта турлар мавжуд, уларнинг ҳар бири ўзининг ижобий ва салбий томонларига эга:

Момиқ — қўллар учун мос, лекин идишларда толаларини қолдиради. Доғларни яхши тозаламайди.
Вафли — универсал, суюқликни ўзлаштиради, тез қурийди. Қўллар, ошхона анжомлари ва печ учун мос келади.
Зиғир — сувни яхши ўзлаштиради, шиша устида тола қолдирмайди. Фақат дазмоллаш қийин, юқори ҳароратда ювиш тавсия этилмайди.

Сочиқ парвариш қилиш қоидалари:
1. Сочиқларни мунтазам равишда ўзгартириш керак: юз учун — ҳар куни, ошхонада — ҳар 3 кунда, ҳаммом — ҳафтада бир марта.
2. Тўғри қуритиш — қуриткичга бурмалар ҳосил бўлмаслиги учун текис ёйилиши керак.
3. Сочиқларни бошқа кирлар билан бирга сақламаслик лозим, тўғридан-тўғри кир ювиш машинасига солиш лозим. Сочиқ бошқа нарсалардан ҳид ва кирни ўзлаштириши олиши мумкин.
4. Сочиқ ёрлиғидаги парвариш бўйича кўрсатмаларни диққат билан ўқиш ва уларга риоя қилишни унутмаслик лозим.
5. Ошхона сочиқларини йилига уч марта, ҳаммомникини эса йилига бир марта бутунлай янгилаш тавсия этилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Сифатли сочиқ танлашда ёрдам берадиган 3 та маслаҳат