Сифатли гўштни қандай танлаш бўйича мутахассис тушунтириш берди

1 дақиқа ўқиш1.6K
Сифатли гўштни қандай танлаш бўйича мутахассис тушунтириш берди
Ўзбекистонда аҳоли кўп истеъмол қиладиган маҳсулотлардан бири гўшт ва гўшт маҳсулотларидир. Янги йил арафасида истеъмолчиларда гўштга талаб бир неча баробарга ортади. «Дарё» мухбири Ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат илмий маркази директори Баҳриддин Тонгёриқовдан сифатли гўштни қандай фарқлаш юзасидан изоҳ олди.

Мутахассиснинг таъкидлашича, ҳар бир истеъмолчи, аввало, ўзи истеъмол қилаётган маҳсулотнинг келиб чиқишини билиши керак.

«Биринчи навбатда, маҳсулотни турғун савдо шохобчаларидан олиш лозим. Келиб чиқиши номаълум бўлган гўшт маҳсулотларини олмасликни тавсия қиламан. Шунингдек, сотиб олинаётган гўшт ва гўшт маҳсулотлари, албатта, ветеринария санитария экспертизасидан ўтказилган бўлиши шарт. Бу ҳайвонлар махсус белгиланган жойларда сўйилгани, текширувдан ўтказилгани ва энг муҳими сифати кафолатланганини кўрсатади», — деди Баҳриддин Тонгёриқов.

Марказ раҳбарининг алоҳида таъкидлашича, гўштнинг яроқсизлигининг биринчи белгиси яхши қонсизланмаган бўлади.

«Агар ҳайвон касал ёки охирги ўлим ҳолатида сўйилган бўлса, унинг гўшти, албатта, у қора рангда бўлади. Гўштга тоза рўмолча ёки қоғоз сочиқ текказиб кўрилганда текказилган нарсада қон бўлади. Яхши қонсизланмаган гўшт тез бузилади. Яна ҳам аниқлик киритиш керак бўлса, сўйилган ҳайвоннинг ички аъзолари: ўпка, жигар ва талоғига эътибор бериш керак. Масалан, талоғи босиб кўрилганда лахта қон чиқса бу гўшт сифатсиз бўлиши эҳтимоли юқори бўлади», — деди мутахассис.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?