Фото: «Новий очаг»
«Агар вазн йўқотмоқчи бўлсангиз, сабзавотларга енг!». Буни парҳез тутган ҳар бир киши эшитган. Аммо бу сўзлар қанчалик тўғри? Афсуски, барча сабзавотлар бир хил даражада фойдали эмас ва улар орасида вазн ортишига сабаб бўладиганлари ҳам бор. «Новий очаг» нашри семиришга олиб келадиган сабзавотлар номини санаб ўтди.
Сабзи
Ёрқин рангга эга, мазали ва фойдали сабзи рўйхатнинг биринчи ўрнини эгаллади. Сабзининг хавфли томони унинг таркибида сахарозанинг юқори миқдори бўлиб, уни кўп миқдорда истеъмол қилганда вазн ортишига сабаб бўлади. Мутахассислар шунинг учун ҳам кунига иккитадан ортиқ сабзи истеъмол қилмасликни тавсия қилади.
Бодринг
Бодрингни ўзи семиртирмайди. Бундан ташқари, ёзда улар саломатлик учун жуда ҳам зарурдир, чунки у кўп сувни ўз ичига олади ва организмдаги намлик мувозанатини сақлашга ёрдам беради, сувсизланишнинг олдини олади. Аммо бодрингда клетчатка миқдори жуда кам, шунинг учун тез ҳазм қилинади ва зудлик билан қорин очади. Натижада очлик туйғуси ортидан вазн ортиши келиб чиқади.
Лавлаги
Ушбу фойдали сабзавот ҳам афсуски, кўп миқдордаги шакар, крахмал ва углеводларни ўз ичига олади. Қизил лавлагани эҳтиёткорлик билан истеъмол қилиш керак. Айниқса, қонда шакар даражаси юқори бўлганлар учун ушбу сабзавот глюкозанинг кўтарилишига олиб келиши мумкин. Аммо саломатлик яхши бўлса ҳам, унинг истеъмолини кўпайтирмаслик керак. Лавлаги истеъмол қилиш организмда ёғни эритмайди, балки унинг тўпланишини аниқлаган тадқиқотлар мавжуд.
Қовурилган сабзавотлар
Фото: «Новий очаг»
Ҳар қандай қовурилган таомда ажралмас таркибий қисм — бу ёғ. Қовурилган сабзавотлар ҳам бундан мустасно эмас. Бақлажон, помидор ва қовоқ истеъмол қилиш мумкин, лекин бунинг ортидан кўп миқдорда ёғ ҳам қабул қилинади.
Нўхат
Нўхат соғлиқ учун фойдалидир, чунки улар жуда кўп соғлом клетчаткаларни ўз ичига олади, аммо у крахмал ва бошқа озиқ моддаларга бой, бу қорин соҳасида ёғ тўпланишга ёрдам беради. Шунинг учун уни истеъмол қилишда миқдорни назорат қилиш тавсия этилади.
Маккажўхори
Агар организмда шакар даражаси билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлса ёки вазн йўқотишга жиддий ёндашсангиз, афсуски, маккажўхоридан бутунлай воз кечиш керак бўлади. Ушбу сабзавотда жуда кўп шакар мавжуд бўлиб, у глюкоза кўтарилишига олиб келиши ва организмдаги соғлом инсулин даражасига салбий таъсир қилиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Италияда экофаоллар норозилик рамзи сифатида ИИВ биноси қаршисига гўнг тўкди
Баҳодир Қурбонов ДХХ раиси этиб тайинланди
Абдулла Арипов Бойсунда бўлиб қайтди: “Президентимиз, одамлар кўчишга розими-розимасми, дедилар”
Халқаро суд қарори: Нетаняху ва Галлант ҳибсга олинса нима бўлади?
НАТО раҳбарияти ғарбдаги йирик компанияларни урушга тайёргарлик кўришга чақирди