Ёғли терига ниҳоятда эҳтиёткорлик билан парвариш ва эътибор талаб этилади, аммо агар сиз ушбу оддий қоидаларга риоя қилсангиз, узоқ вақт давомида гўзал ва ёш кўринишни сақлаб қоласиз.
Терининг ёғли тури биздан кўп парвариш қилишни талаб қилади, баъзан ташвиш туғдиради. Аммо умидсизликка тушишдан олдин, ушбу ёғли терини парвариш қилиш бўйича маслаҳатларни синаб кўринг, улар ҳаётингизни осонлаштиради, терингизни янада чиройли ва соғлом қилади.
Балансни сақланг, лекин қуритманг
Бир қарашда, маҳсулот терини қанчалик яхши қурица, у бизга шунчалик мос келади, аммо бу танловдаги энг катта хатодир. Табиий ёғлардан маҳрум бўлган тери “қасос” билан ёғ ишлаб чиқаришни бошлайди — парвариш сўнггида аввалгидек ёғли терига дуч келамиз. Шунинг учун ёғли терига мўлжалланган маҳсулотларни танлашда табиий ёғлар ва намловчи моддаларнинг юқори миқдорига устунлик беришингиз керак.
Тозалаш воситасини тўғри танланг
Агар бундай маҳсулотни тўғри танлаган бўлсангиз, унда терини кунига бир неча марта тозалаш мумкин. Бу ўзингиз учун қила оладиган энг яхши нарса. Юмшоқ, аммо чуқур тозалаш учун алкоголсиз ва таркибида тупроқ ва фаол кўмир бўлганларини танланг.
Пилинг қилишда эҳтиёт бўлинг
Пилинг — бу тешикларни очишнинг ажойиб усули, аммо терингиз ёғли бўлса, скраблар сиз учун эмас. Эксфолиантлар капиллярларга зарар етказиши ва бактерияларнинг кенгайган тешикларга тарқалишига имкон беради. Кимёвий пилинг турларига устунлик берган маъқул: салицил, сут ёки гликол кислоталарни ўз ичига олганлар каби.
Тоник ўтказиб юборманг
Тўғри танланган тоник pH ва себум даражасини мувозанатлаши, косметик қолдиқларни ва кирларни кетказади, терини намлайди. Асосийси, алкоголни ўз ичига олмайдиган маҳсулотни танлаш.
Албатта, намловчи кремдан фойдаланинг
Ёғли терини парвариш қилишдаги энг катта хатолик — бу намловчи кремни ишлатмасликдир. Ушбу турдаги тери деярли ҳар қандай терига қараганда қуруқликка мойил бўлади. Шу боис намловчи воситани тўғри танлаш ва уни мунтазам равишда ишлатиш муҳимдир. Мукаммал вариант терини оғирлаштирмайдиган ва айни пайтда уни намлик билан озиқлантирадиган кремдир.
...ва ёғ
Ҳа, бу ғалати туюлиши мумкин, аммо ёғли терига суртиладиган ёғ бора-бора себум ишлаб чиқаришни нормаллаштириши ва натижада юзнинг ярқирашини камайтириши мумкин. Жожоба, узум, наъматак уруғи , арган ёғи ва облепиха каби тўйинган, аммо енгил ёғларга устунлик бериш зарур.
Юз ниқобларини тўғри танланг
Ёғ ишлаб чиқаришни назорат қилишга ёрдам берадиган ингредиентлар кўмир, тупроқ, салицил ва сут кислоталари ва чой дарахтидан олинадиган ёғдир. Уларни ўз ичига олган ниқобларни танланг ва бундай ниқобларни мунтазам терини парвариш қилиш тартибига қўшинг.
Макияж учун праймердан фойдаланинг
Макияж учун праймер — бу кундалик крем устидан қўлланиладиган ва бўяниш учун асос яратадиган пойдевордир. Ёғли терига эга бўлган аёллар учун суюқ праймер танлаган афзалдир, чунки унинг таркибида деярли ҳеч қандай ёғ бўлмайди.
“Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг