20:18 / 01.06.2023
216

Иш вақтида организмни энергия билан таъминлайдиган 7 хил озиқ-овқат

Иш вақтида организмни энергия билан таъминлайдиган 7 хил озиқ-овқат

Эҳтимол, ҳар биримиз иш кунида чарчоқни бошдан кечирамиз. Бу ҳолатнинг тез-тез, узоқ вақт давом этиши қайғули оқибатларга олиб келиши мумкин. Организмга доимий чарчоқни енгишга қандай ёрдам бериш керак ва қайси маҳсулотлар унга кўпроқ куч беради, қуйида билиб олинг.

Аччиқ шоколад

У нафақат кўп фойдали хусусиятларга эга, балки куч ва қувват беради. Бу қора шоколад бўлиб, мия фаолиятини яхшилайди, маҳсулдорликни оширади ва тетиклантиради. Аммо фанатизмсиз: кунига бир неча бўлак етарли!

Янги шарбатлар

Фото: Лиса

Чарчоқ учун мукаммал ечим. Сабзавот ва мевалар таркибидаги витаминлар нафақат иммунитет тизимини мустаҳкамлайди, балки чарчоқни ҳам кетказади. Шарбатлар кичик газак сифатида қабул қилиниши мумкин. Эрталаб янги сиқилган шарбат ичишга ёки уни ишга олиб боришга ҳаракат қилинг. Бу сизга куч бағишлайди ва меҳнат унумдорлигига ундайди. Шарбатларни хоҳишга қараб сув билан суюлтирса бўлади.

Авокадо

Ушбу мева таркибида қон айланишини яхшилашга ёрдам берадиган, шунингдек, метаболизм ва қон холестерин даражасига таъсир қилувчи соғлом, кўп тўйинмаган ёғлар мавжуд. Бу хусусиятларнинг барчаси миянинг ишига бевосита таъсир қилади ва организмнинг умумий фаолиятини яхшилайди. Авокадо бемазароқ бўлгани учун уни салатларга қўшиш тавсия этилади. Ҳам мазали, ҳам фойдали!

Карам

Инсон учун зарур бўлган темирга бой энг арзон маҳсулотлардан бири. Бу элемент организмга стрессга бардош беришга ва чарчоқни енгишга ёрдам беради. Ушбу маҳсулотдан жуда мазали салатлар тайёрласа бўлади, шунингдек, уни деярли ҳар қандай таом учун гарнир ёки газак сифатида ишлатишингиз мумкин.

Денгиз балиқлари

Фото: Лиса

Денгиз балиқлари кўплаб соғлом ёғларни ўз ичига олади, шунингдек, кун давомида мия фаолияти учун жуда фойдали. Сиз лосос пиширишингиз, балиқдан шўрва тайёрлашингиз ёки салатга балиқ бўлакларини қўшсангиз бўлади, масалан, тунесли салат тайёрлаш мумкин.

Какао

Какао доналарида нафақат мияда қон айланишини яхшилаш, балки дофамин каби зарур гормонларни ишлаб чиқаришга ёрдам берадиган махсус компонентлар мавжуд. Болаликдаги севимли таъмни эсланг, қаҳвахоналардан кофе ўрнига какао олишга ҳаракат қилинг. Кайфиятингиз яхшиланади, вазифаларни бир неча баробар тезроқ бажарасиз.

Қуритилган мевалар

Кўпчилигимиз ҳар куни жуда кўп миқдорда тозаланган шакар маҳсулотларини истеъмол қиламиз, бу эса чарчоққа олиб келади. “Соф” шакарни асал ёки қуритилган мевалар каби ширин таъмга эга озиқ-овқатлар билан алмаштиришга ҳаракат қилинг. Организм учун бундай овқатланиш фойдалироқ бўлади ва сизнинг маҳсулдорлигингиз ошади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Иш вақтида организмни энергия билан таъминлайдиган 7 хил озиқ-овқат