Барча миркроэлементлар соғлиқ учун муҳим, баъзилари камроқ керак бўлса, баъзилари, масалан, калий моддаси темир ёки рухдан кўра кўпроқ организмга зарур. Қандай озиқ-овқатлар калийга бой ва улардан қандай қилиб тўғри фойдаланиш кераклигини қуйидаги мақолани ўқиб билиб оласиз.
Организмда калий қандай вазифани бажаради?
Озиқ-овқат таркибидаги калий организм учун ушбу қимматли микроэлементнинг асосий манбаи ҳисобланади. Агар фаол ҳаёт тарзи — спорт билан шуғуллансангиз, истеъмол қиладиган овқатлардаги калий таркибига алоҳида эътибор беришингиз керак. Гап шундаки, машғулот пайтида юрак ва юрак-қон томир тизими икки баравар қўшимча ишлайди. Калий эса юрак-қон томир тизимининг нормал ишлаши учун жавобгардир. Озиқ-овқат таркибидаги калийни кузатмасангиз, оқибатда инсултгача юрак муаммолари бўлиши мумкин. Аксинча, калийга бой озиқ-овқатлар одатда шифокорлар юрак ва қон-томир касалликлари билан оғриган беморларга буюрадиган терапевтик парҳезнинг асосини ташкил қилади.
Организмда калий етишмовчилиги қон босимининг пасайишига ва қонда холестерин миқдорининг ошишига олиб келади. Юрак касаллиги ва руҳий хасталиклар ривожланиши мумкин. Суяклар мўртлашади, буйрак фаолияти ёмонлашади. Табиийки, бундай аломатлар билан фаол спорт билан шуғулланиш ман этилади. Шунингдек, калий таркибини энди махсус танланган озиқ-овқат маҳсулотлари ёрдамида эмас, балки шифокорнинг ёрдами билан тиклаш керак бўлади. Бундай ҳолларда концентрланган калийни ўз ичига олган махсус препаратлар буюрилади.
Қандай озиқ-овқатларда калий кўп?
Юрак-қон томир тизимининг ишидаги муаммолар эҳтимолини камайтириш учун камида озиқ-овқат таркибидаги калий миқдорини билишингиз керак. Бизнинг организмга одатда ҳайвон маҳсулотларидан келадиган темир ёки рухдан фарқли ўлароқ, калий асосан маданий ўсимликларда мавжуд. Бу мевалар, сабзавотлар ва дуккаклилардир. Диетангизга пиширилган картошка қўшинг. Ундаги калий миқдори организмнинг кунлик эҳтиёжини қондиради.
Фақатгина пиширилган картошкани истеъмол қилиш шарт эмас — апелсин ва бананда ҳам жуда кўп калий бор, улар узоқ вақтдан бери экзотик мевалар ҳисобланмайди. Қовун ва тарвуз калийнинг бой манбалари ҳисобланади. Улар янгилигида истеъмол қилиниши ёки мевали салатларга қўшилиши мумкин.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг