21:06 / 13.07.2023
74

Чўмилганда кўзга сув орқали юқадиган вирусли касалликлардан қандай ҳимояланиш керак?

Чўмилганда кўзга сув орқали юқадиган вирусли касалликлардан қандай ҳимояланиш керак?

Ёз ойларида бассейн ва очиқ сув ҳавзаларида чўмилиш кўпаяди. Кўп чўмилиш, табиийки, сув билан кўзнинг алоқасига, яъни кўзга сув киришига олиб келади. Бу каби ҳолатларда қандай йўл тутиш кераклиги ҳақида офталмолог Ҳикматулло Содиқов “Дарё”га берган интервьюсида ўз тавсияларини берди.

“Чўмилгандан сўнг кўзда қизариш, йиринг ва ажралмалар кузатилса, кўз учун махсус антибиотик томчи дорилар томизиб юриш тавсия этилади. Агар бунга бефарқ бўлинса, кейинчалик кўз пардасининг йўқолишига ва кўз намлиги сусайиб кетишига олиб келади. Афсуски, сурункали жараёнга айланиш хавфи ҳам бор.

Бассейн ва очиқ сув ҳавзаларида чўмилганда, албатта, кўз учун махсус ҳимоя кўзойнакларини тақиш керак. Бу сув орқали кўзингизга тушиши мумкин бўлган инфекциялардан асрайди. Чунки сув орқали жуда кўп инфекциялар одамдан одамга, ҳайвонлардан одамга юқиши мумкин. Масалан, бактериал ва вирусли конюктивитлар бор. Булар жуда ёмон касалликлар сафига киради. Боиси улар юқумли бўлиб, бир одамдан иккинчисига ўтаверади. Бутун оила аъзолари юқорида саналган бактерияларни бир-бирига юқтириши мумкин. Мабодо, кўзи шамоллаган одам чўмилган бассейнда сиз ҳам чўмилсангиз, билингки, у сизга ва сиз орқали оила аъзоларингизга юқиши мумкин.

Зарарли конюктивитлар кўзнинг хиралашишига олиб келади. Бу кўз шоҳпардасида чандиқлар ҳосил қилади.

Агар кўзингизда сурункали қизариш ва шамоллашни сезсангиз, кўз шифокорига, албатта, мурожаат қилинг”, — деди Ҳикматулло Содиқов.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Чўмилганда кўзга сув орқали юқадиган вирусли касалликлардан қандай ҳимояланиш керак?