11:22 / 20.07.2023
259

Диабетга чалинганлар учун фойдали егуликлар

Фото: The Voice Mag

Одатдагидек овқатланиш тартибини ўзгартириш ёки менюга янги маҳсулот қўшишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг. Индивидуал омиллар чекловларга олиб келиши мумкин. Масалан, сизда диабет бўлса, рухсат этилган газаклар рўйхатини қайта кўриб чиқинг. Газаклар одатий таомланиш каби муҳим — улар иштаҳаочар кўринса ҳам зарарли егуликларни тановул қилиш васвасасига солувчи очликдан қутқаради.

Организмни озуқа моддаларининг муқобил комбинацияси билан таъминланг, бу эса глюкоза миқдорининг кескин кўтарилмаслигига ёрдам беради. Хуштаъм газаклар кайфиятни кўтаради!

Протеинли коктейл

Фото: The Voice Mag

Бир ош қошиқ лактозасиз сут, ўсимлик оқсили устига маълум миқдорда сув қуйиб, доктор тавсия қилган мевалар ва Чиа уруғлари билан блендер ёрдамида майдалаб олинади. Қарабсизки, хушхўр ичимлик тайёр. Ва бу қанд даражасини оширмайди.

Попкорн

Фото: The Voice Mag

Чиндан ҳам диетологлар таъкидлаганидек, попкорн қонда глюкоза миқдорини оширмайдиган мазали газакдир. Чунки у клетчаткага жуда бой. Попкорнни уйда ўзингиз тайёрланг, унга ёғ ва шакар эмас, балки туз, зираворлар, қуритилган кўкатлар қўшиб, қаттиқ пишлоқ билан истеъмол қилинг.

Сули ёрмаси

Фото: The Voice Mag

Овсянка диабетга чалинганлар учун жуда фойдали газак. Унинг таркибида қонда қанд миқдорини нормаллаштирадиган бета-глюкан моддаси мавжуд.

Бодом, кедр ёнғоғи ва малина

Фото: The Voice Mag

Тадқиқотларга кўра, бодом диабетли одамларда қанд даражасини меъёрда сақлашга ёрдам беради. Аммо ушбу мазали ёнғоқ предиабет ташхиси қўйилганларга унчалик фойдали эмас. Тўлиқ газак учун 20 дона бодом етарли. Бодом билан бирга ярим стакан малина истеъмол қилиш мумкин. Тўғри, резаворлар қандни оширади, аммо клетчатка ва ёғдан иборат ушбу комбинация вазиятни мувозанатлаштиради.

Хурмо

Фото: The Voice Mag

Покистонлик олимлар яқинда ўтказган тадқиқотлари хурмо қонда глюкоза даражасини тартибга сола олишини ва метаболик касалликларда фойдали бўлганлигини кўрсатди. Аммо муҳим нюанс бор: уларни диабетда 2-3 дона ейиш мумкин холос. Шунингдек, уй шароитида энергия “бомба”сини яратиш учун сулининг бутун донлари, хурмо ва ёнғоқ пастасидан шакар қўшмаган ҳолда тайёрлашингиз мумкин.

Гуакамоле билан барра сабзавотлар

Фото: The Voice Mag

Помидор, пиёз, саримсоқ, кинза ва авокадодан қилинган қуюқ гуакамоле шакар миқдорини оширмасдан, тез тўйдиради. Уни селдерей таёқчалари ёки бир бўлак булғор қалампири билан тановул қилиш ҳам мазали, ҳам фойдали газак ҳисобланади.

Крекер билан пишлоқ

Фото: The Voice Mag

Ҳозирда барча дўконларда юқори фоизли кепакли крекерлар мавжуд. Улар жуда арзон, крекерни турли қўшимчалар билан истеъмол қилиш мумкин. “Кракер + пишлоқ” бу мазали газак протеин ва мураккаб углеводлар сифатида глюкоза даражасига таъсир қилмайди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Диабетга чалинганлар учун фойдали егуликлар