20:10 / 19.08.2023
205

Вазн йўқотишингизга халақит берадиган уч маҳсулот

Вазн йўқотишингизга халақит берадиган уч маҳсулот

Агар ортиқча вазндан халос бўлишни истасангиз, бироқ бу ишни қандай бошлашни билмаётган бўлсангиз диетолог ва вазн йўқотиш бўйича мутахассис Майкл Мослининг диетадан энг зарарли маҳсулотларнинг уч гуруҳини чиқариб ташлаш борасидаги тавсияларига амал қилинг. Мутахассиснинг фикрига кўра, қуйида келтириладиган маҳсулотлар организмнинг асосий душманлари бўлиб, улардан воз кечиш метаболизмни тезлаштиришга ва танадаги ёғларнинг эришига ёрдам беради.

Шакар ва шакарли маҳсулотлар

“Шакар, ширин ичимликлар ва ширинликлар истеъмол қилишни камайтиринг”, — деб маслаҳат беради доктор Мосли интервьюларининг бирида. Мутахассиснинг сўзларига кўра, шакар ва турли ширинликларни кўп истеъмол қилиш нафақат семириб кетиш, балки юрак хасталиклари, гипертония ва яллиғланиш хавфини ҳам оширади. Шунинг учун ширинликлар миқдорини камайтириш нафақат вазн йўқотмоқчи бўлганлар учун, балки соғлиғини сақлашни истаганлар учун ҳам тавсия этилади.

Фото: Marie Claire 

Крахмалли углеводлар

Оқ нон, макарон, картошка, оқ гуруч Майкл Мослининг “қора рўйхатига” киритилган. “Унинг ўрнига булғор қалампири, жавдар, арпа, ёввойи гуруч ва гречка каби донли маҳсулотларни истеъмол қилинг”, — деб маслаҳат беради диетолог.

Ясмиқ, ловия ва нўхат каби дуккакли маҳсулотлар ҳам крахмалли углеводларнинг ўрнини босади. Уларни гўшт, балиқ ёки сабзавотлар билан истеъмол қилиш мумкин.

Фото: Marie Claire 

Қайта ишланган маҳсулотлар

Қайта ишланган маҳсулотлар ҳар қандай кучли қайта ишлаш жараёнларидан ўтган озиқ-овқат ҳисобланади. Бу консерваланган, музлатилган, иситилган ёки бошқа турдаги маҳсулотлар бўлиши мумкин. Одатий тарзда, бундай озиқ-овқат маҳсулотларида кимёвий қўшимчалар ва турли хил сунъий моддалар мавжуд. Энг оммабоп ва энг зарарли қайта ишланган озиқ-овқат маҳсулотларига тез тайёрланадиган таомлар, чипслар, музқаймоқлар, кўпчилик дўконларда сотиб оладиган ширинликлар, колбасалар, музлатилган овқатлар, барча тез тайёр бўладиган маҳсулотлари ва бошқалар киради.

Фото: Marie Claire 

Мослининг таъкидлашича, бундай озиқ-овқат том маънода шакар, ёғ ва туз, шунингдек, кимёвий ароматлар ва консервантлар билан тўлдирилади, бу эса вазн йўқотаётган инсонларга ёрдам бера олмайди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Вазн йўқотишингизга халақит берадиган уч маҳсулот