11:20 / 15.10.2023
138

Бутун кунингиз унуми қилган нонуштангизга боғлиқ

Бутун кунингиз унуми қилган нонуштангизга боғлиқ

Шифокор Ирина Писарева нима учун мунтазам равишда нонушта қилиш кераклигини, нонуштанинг саломатлик учун аҳамиятини тушунтирди. Унинг таъкидлашича, нонушта бутун куннинг сифати ва унумдорлигини белгилайди.

Мутахассис уйғонгандан кейин ярим соат ўтиб нонушта қилишни ва ундан олдин юзни ювиб, илиқ сув ичишни маслаҳат берди. Нонушта шакар ва холестерин миқдорини меъёрда ушлаб туришга ёрдам беради ва иммунитет тизимини мустаҳкамлайди.

Писареванинг сўзларига кўра, мураккаб углеводлар, оқсиллар ва ёғларга бой овқатлар билан нонушта қилиш керак. Углеводли овқатларга гречка, жўхори уни ва нон киради. Ёғлар – зайтун, каноп, хантал ёғи ва авакадо. Оқсилларга – йогурт, тухум, творог киради.

«Биринчи овқат қондаги қанд ва холестерин миқдорини меъёрда ушлаб туради, шунингдек, тез-тез касал бўлиб қолган одамларнинг иммунитетини яхшилайди. Қолаверса, организмда фақат эрталаб ишлаб чиқариладиган ферментлар мавжуд», – дейди диетолог.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Бутун кунингиз унуми қилган нонуштангизга боғлиқ