Фото: Mykaleidoscope
Мутахассис диетологлар таъкидлашича, ҳар қандай парҳезнинг асосий қоидаси — бу куннинг қолган қисмида сизни куч билан таъминлайдиган тўйимли ва фойдали нонушта.
Қиш фасли ҳам тугаб бормоқда, шундай экан, тайёргарликни аввалдан кўришни ва баҳор мавсумигача мақсадингизга эришишда ёрдам берадиган қуйидаги нонушта қоидаларига амал қилишни тавсия этамиз.
Нонуштага ҳеч қандай булочка ёки пишириқ еманг
Вазн ташлашга ҳаракат қилаётган одамлар эрталабки овқатга хамиртурушли нон маҳсулотларини ейишнинг зарари йўқ деб ўйлайди. Ваҳоланки, тонгда оч қоринга истеъмол қилинган ширинлик қондаги шакар миқдорини ошириб юборади, энергияни камайтиради ва кун давомида яна ширинлик ейиш истаги пайдо бўлади.
Ҳар куни бир вақтда нонушта қилинг
Парҳезда кун тартибига амал қилиш ошқозон-ичак тизимига ижобий таъсир қилади ва тартибга ўрганган организмда очлик ҳиссини туйиш эҳтимоли камаяди.
Шўр маҳсулотлардан чекланинг
Колбаса маҳсулотлари, шўр таомлар иштаҳани янада очадиган хусусиятга эга, шу сабабли бундай маҳсулотларни парҳездан умуман чиқариб ташлаш тўғри қарор бўлади.
Оқсилли маҳсулотларни кўпроқ истеъмол қилинг
Тухум, творог, ёғсиз пишлоқ, йогурт каби оқсилга бой маҳсулотлар тушликка қадар ўзингизни тўқ ҳис қилишингизга ёрдам беради.
Нонуштадан аввал 1 стакан сув ичинг
Барча диетологлар бирдай таъкидлайдиган одат — эрта тонгда 1 пиёла илиқ ва тоза сув ичиш нонуштага ортиқча овқат еб қўйишдан қайтаради ва танани энергия билан тўйинтиради.
Клетчатка ёдингиздан кўтарилмасин
Таркибида клетчатка моддаси бор маҳсулотлар тушлик вақтигача барвақт оч қолишдан сақлайди. Масалан, мева ва сабзавотлар, донли нон, сули ёрмаси, киноа кабилар шулар жумласидандир. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Қирғизистон аҳолиси сони эълон қилинди