Фото: Marie Claire
Сурункали чарчоқ бу — кўпчиликда учрайдиган ва кенг тарқалган муаммо. Унга стресс, доимий уйқу етишмаслиги ва, айниқса, нотўғри овқатланиш сабаб бўлади. Афсуски, бундай вазиятларда дам олиш кунларини тўлиқ уйқуда ўтказиш доим ҳам ёрдам бермайди. Бунинг учун биз истеъмол қиладиган озиқ-овқатларга аҳамият бериш лозим. Зеро биз ейдиган маҳсулотлар организмда энергия ишлаб чиқаришда асосий рол ўйнайди.
Янги узилган мева ва сабзавотлар
Фото: Marie Claire
Қайта ишланган озиқ-овқатларда фойдали элементлар ва витаминлар кам бўлади, мева ва сабзавотлар эса, аксинча, энергияни оширадиган кўплаб озуқа моддаларни ўз ичига олади. Мисол учун, авокадо мевасидаги фойдали ёғлар ва ўсимлик толалари танани энергия билан таъминлайди. Тарвуз организмда сув танқислигининг олдини олади. Ундаги табиий шакар эса энергияни ошириб, чарчоқ билан курашишга ёрдам беради.
Ёғсиз оқсиллар
Ёғсиз оқсиллар организмдаги энергия даражасини меъёрда ушлаб туриш учун зарурдир. Спорт билан шуғулланадиган шахслар машғулотлардан кейин чарчоқни ҳис қилмаслик учун кундалик парҳезга оқсилга бой маҳсулотларни киритиши лозим. Жумладан, балиқ, товуқ ва курка гўштлари тўйинган, ёғсиз ва юқори сифатли оқсил манбаидир.
Кофеинсиз ичимликлар
Кунлик таомномадан кофеинни тўлиқ чиқариб ташлаш шарт эмас, бироқ кофеинли ичимликларни кўп ичиш организмда энергетик носозликка олиб келиши мумкин. Кофе ва энергетик ичимликлар ўрнига оддий тоза сув ёки чой ишиш тавсия этилади. Улар асабий тарангликни келтириб чиқармайди ва чарчоқни енгиллаштиришга ёрдам беради.
Ёнғоқ ва уруғлар
Фото: Marie Claire
Ёнғоқ ва уруғлар таркибида энергия ишлаб чиқариш учун зарур бўлган минерал — магний мавжуд. Бразилия ёнғоқлари, кунгабоқар уруғлари ҳам энергия бахш этувчи ажойиб газак бўла олади. Бундан ташқари, ёнғоқ бош мия фаолиятини яхшилайди ҳамда уйқучанликни камайтиришга ёрдам беради.
Тухум
Тухумни оқсил ва фойдали ёғларнинг энг бой манбаи деб бежизга айтилмайди. Фастфуд ва шакарли таомлар ўрнига тухум истеъмол қилиш организмни қисқа вақтда энергия билан таъминлашга ёрдам беради.
Сули ёрмаси
Фото: Marie Claire
Сули ёрмаси паст глисемик индексга эга ва ўсимлик толалари кўп бўлган маҳсулот бўлиб, кун давомида энергия даражасини мўтадил сақлаб туришга ёрдам беради. Асосийси, сули ёрмасидан бўтқа тайёрлаганда унга кўп шакар қўшмаслик лозим.
Карам
Карам — энергия алмашинувида асосий рол ўйнайдиган калций, фолий кислотаси ва B витаминларига бой сабзавотдир. Ҳафтасига 2-3 марта карамдан иборат турли салатлар тайёрлаб кўрсангиз, вақт ўтгани сайин чарчоқ ва уйқучанлик одати камайиб бораётганини ҳис этасиз. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
“Ўзгидромет” дам олиш кунлари қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди
Комил Алламжоновга суиқасдда гумонланиб 5 киши қамоққа олинди