Инсон иш куни давомида ўзини бақувват ва тетик ҳис қилиш учун нималар истеъмол қилиши керак? Эндокринолог Мария Калошина бу ҳақда маълумот берди.
Мутахассиснинг айтишича, мева ва ёғли балиқ истеъмол қилиш инсон танасининг ҳолатига фойдали таъсир кўрсатади. Мисол учун, олма кун бўйи энергия беради, апельсин кайфиятингизни кўтаради, банан юқори калий миқдори туфайли юрак фаолиятини яхшилайди, авакадо эса энергияга ижобий таъсир кўрсатадиган озуқа моддалари ва омега ёғ кислоталари билан таъминлайди.
Балиқ чарчоқни камайтирадиган кислоталарни ҳам ўз ичига олади. Улар, шунингдек, янада самарали мия фаолиятига ҳисса қўшади.
«Аммо рациондаги гўшт ёғсиз бўлиши керак. Товуқ ва курка гўшти маъқулроқ. Шундай қилиб, организм озиқ-овқат ҳазм қилиш учун қимматли энергияни беҳуда сарфламайди ва аксинча, сизга куч қўшади», - деди шифокор.
Мутахассис сабзавотларни ҳам унутмасликка чақирди. Агар бирор киши уларни ўз диетасига киритса, у улардан толалар, витаминлар ва минералларни олади. Эндокринолог дуккаклиларни магний ва калий манбаи, энергия манбалари сифатида донли маҳсулотлар ва қора шоколадни мисол қилиб келтирган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Малдив ороллари туристлардан ундириладиган солиқларни кескин оширади
Суперлига. 2025 йилги мавсум қачон старт олиши маълум қилинди