Эркаклар аёлларга қараганда тезроқ қариб, уларнинг умри давомийлиги эса камайиб бормоқда. Буни тўғрилаш мумкинми?
60 ёшда аксарият эркаклар организми ўз биологик ёшига нисбатан каттароқ бўлади. Бундай тез қариш эса кучли жинс вакилларининг ўзини асрамаслиги, ёмон одатларга ружу қўйиши, соғлиғи ҳақида қайғурмаслиги туфайли юзага келади. Улар ичишни, чекишни, ёғли овқатлар еб, кейин диванда оёқ узатиб ётишни ёқтиришади. Спорт билан шуғулланиб, лоақал эрталаб уйи атрофида югурадиган эркаклар эса бармоқ билан санарлидир.
ЁШГА ДОИР ХАВФЛАР
Қулоққа ғалати эшитилса-да, эркакларнинг соғлиғини сақлашига уларни кучли қилиб кўрсатадиган тестостерон гормони халақит беради. Айнан у эркакнинг психологик ўзига хослиги ва хатти-ҳаракатига таъсир кўрсатади. Соғлиққа оид шикоятларни эркаклар заифлик белгиси сифатида қабул қилишади. Шу боис фақат оғир бетобликкина уларни шифохонага етаклаши мумкин.
Айни дамда эркакларга ҳар қандай ёшда хавфлар чанг солади. Бу ҳақда унинг ёнидаги аёллар – онаси, опа-синглиси, хотини, қизлари билишлари керак. Чунки аёллар табиатида яқинларига ғамхўрлик қилиш ҳисси мавжуд. Оилали эркакларнинг бўйдоқларга нисбатан соғломроқ бўлиб, узоқ умр кўриши ҳам балки шундандир.
20 ЁШДАН КЕЙИН
Бу ёшдаги йигит, ҳаёт ҳали олдинда эканлигига ва соғлиқ ҳам тугамаслигига ишонгани учун ҳам, охирини ўйламай, борини бебилиска сарф қилиб юбораверади. Эркак ҳаётининг илк ўн йиллигида турли жароҳатлар олади, ҳаддан зиёд кўп ишлаб, яна кечқурунлари дўстлари билан ўтириб, кам ухлайди. Оқибатда у ўз организмининг захирасини ишлатиб юборади ва бу бир кун келиб ўз оқибатини кўрсатмай қўймайди.
ҚИРЧИЛЛАМА ЁШ ЭМИШ…
Қирқдан ошган эркакларда ўрта ёш таназзули юзага келади. Бу руҳий танглик ҳолатини баъзи эркаклар ичкилик ёрдамида енгишга ҳаракат қилишади, табиийки, бу жигарга зарар етказади. Кўп ейиш ва кейин мизғиб олиш одати эса ушбу аъзони буткул ишдан чиқаради: жигар атрофида ёғ йиғилади, ундан сўнг метаболик синдром пайдо бўлади. Мазкур синдром эса 2-тип қандли диабетдан тортиб, томир бузилишлари, қон босими ошиши, эректил дисфункция ва унинг оқибатида келиб чиқадиган руҳий зўриқишгача бўлган бир дунё касалликлар бошланишига олиб келади. Қон босими касалликлари енгил кечади, шу боис ҳам эркаклар уни даволатишни лозим топишмайди.
Шу боис ҳам 40 ёшли эркак албатта тўлиқ тиббий кўрикдан ўтиши лозим. Бироқ бундан олдин унга ўз соғлиғига бефарқлик қандай оқибатларга олиб келишини яхшилаб тушунтириб бериш зарур.
ОЛТМИШДАН ОШГАНЛАР
Бу ёшда метаболик ва томирга оид хавфлар юзага келиши мумкин. Айниқса, шаҳарда яшовчи эркакларда жисмоний ва ҳиссий куч етишмовчилиги кузатилади. Юрак оғриқ бошлайди, қон босими ўйнаб, баъзилар инфарктни бошдан кечиришади. Энг кўп учрайдиган хасталиклар – диабет, подагра, ўпканинг сурункали обструктив касалликлари ва простата бези аденомасидир. Ва албатта кўп ейиш, ичкилик ичиш ва камҳаракатлик оқибатида жигарда ёғ йиғилиши кузатилади.
Эркакларнинг шифокорга боришдан кўра ноанъанавий усуллар билан даволанишни маъқул кўришлари ишни янаям чигаллаштириб юборади. Натижада аксарият эркаклар бу ёшда ўткир коронар синдром ёки миокард инфарктидан вафот этишади.
ТУЗАЛИШ ЙЎЛЛАРИ
Эркак ўзига берилган маълум бир генетик ёшга етиши учун ўзини ўзгартириши керак. Буни унинг болалигидан, ҳали организмида тестостерон у қадар кўп бўлмаган пайтдан бошлаш керак. Буни ҳар ким бажара олади. Талаб этиладигани:
Бир суткада ейиладиган егуликлар қувватдорлигини 1700-2000 калориягача камайтириш керак.
Ёғлар истеъмолини суткасига 10-20 граммга камайтириш, улардан ярим тўйинтирилган липидлар 10 граммдан ошмаслиги лозим.
Рафинадлаштирилган, тез ҳазм бўладиган, углеводларга бой егуликларни камроқ истеъмол қилиш керак.
Ҳар куни 500 граммдан кам бўлмаган миқдорда мева-сабзавот, ўсимлик клетчаткасига бой маҳсулотларни ейиш даркор.
Иложи борича кўп ҳаракатланиш зарур.
Ичкиликдан буткул воз кечиш керак.
Статинлар, Е витамини, кальций препарати, поливитаминлар ичиш лозим.
Нутрицевтиклар, ярим тўйинтирилган ёғли омега-3 кислотаси ва эссенциал фосфолитларни истеъмол қилиш керак.
Юқорида кўрсатилган охирги препаратлар жигарнинг ўзини қайта тиклашига ёрдам беради. Даволаниш тўлиқ ва давомий бўлиши, яъни камида уч ой давом этиши лозим.
Узоқ умр кўриб, ҳамиша соғлом юришни истаган эркаклар спорт билан ошно бўлишлари, албатта вақтида шифокор ҳузурига бориб туришни ўзларига ор билмасликлари керак.
ШАБНАМ тайёрлади.
Манба: Diydoraziz.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади