Рўзиқул Бердиев “Сурхон” билан дуранг, чарчоқ ва танқидларга кескин жавоб қайтарди

ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
- Ўзбекистон Суперлигасида Қаршининг «NASAф» клуби «Сурхон» меҳмонида 1:1 ҳисобида дуранг қозонди.
- Бош мураббий Рўзиқул Бердиев баҳснинг мазмунсиз кечишида майдон ҳолати, голли вазиятлардан фойдалана олмаслик ва икки кунлик танаффус ортидан майдонга чиқиш сабабли чарчоқ омиллари борлигини таъкидлади.
- У Қувайт клуби билан таққослаб, Ўзбекист
Ўзбекистон Суперлигаси доирасида сафарда «Сурхон» меҳмони бўлган Қаршининг «Насаф» клуби муросасиз кечган баҳсда 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. Учрашувдан сўнг қаршиликлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида қатнашиб, баҳснинг мазмунсиз кечишига сабаб бўлган омиллар, голли вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммоси, тиғиз тақвим келтириб чиқараётган чарчоқ ҳамда халқаро майдондаги омадсизликлар борасидаги кескин саволларга очиқ ва қатъий жавоб берди.
«15-дақиқадаёқ 2:0 ҳисобида олдинда бўлишимиз мумкин эди»
Мутахассис дастлаб майдон ҳолати ва жамоанинг асосий камчилигига тўхталди:
«Бугун балки майдон ҳолати ҳам таъсир қилгандир — ўйин кўпроқ яккама-якка курашларга бой кечди ва кутилгандек мазмунли бўлмади. Шунга қарамай, иккала томонда ҳам етарлича қулай вазиятлар яратилди.
Биз баҳснинг 15-дақиқасидаёқ 2:0 ҳисобида олдинда боришимиз мумкин эди. Бобурда, Патада ва бошқа футболчиларимизда жуда қулай имкониятлар бўлди. Бироқ бугунги кунга келиб вазиятларни совуққонлик билан якунлай олмаслик бизнинг бош оғриғимизга ва асосий муаммоларимиздан бирига айланиб қолмоқда. Қарши ҳужумларга ўтишда ҳам бироз оқсадик».
Ҳимоядаги муаммолар ва зич тақвим таъсири
Икки кун оралиғидаги ўйинлар футболчиларнинг жисмоний ҳолатига жиддий путур етказаётганини таъкидлаган Бердиев, рақибнинг охирги дақиқалардаги босимини чарчоқ билан изоҳлади:
Учинчи куни майдонга тушиш: «Биз атиги икки кунлик танаффусдан сўнг яна майдонга чиқдик. Чарчоқ сабабли айрим ҳолатларда рақибнинг тезкор ҳаракатларига улгурмай қоляпмиз»;
Ҳимояга қайтишдаги узилиш: Ҳужумга кўп куч билан берилиб кетган футболчилар чарчоқ туфайли ортга ўз вақтида етиб кела олмади ва бу «Сурхон»га ўйин охирида хавфли вазиятлар яратиш имконини берди.
Қувайт клуби билан таққослаш: Шароит ва имкониятлар фарқи
Йеличичнинг «уч кунлик тақвим ва тикланиш» ҳақидаги фикрига муносабат билдирган мураббий, Ўзбекистон шароитида кенг таркибсиз ва узоқ сафарлар билан бунга эришиш ниҳоятда мураккаб эканини тушунтирди:
«Бу Йеличичнинг шахсий фикри. Бизнинг иқлим шароитимизда ва мавжуд вазиятда бу жараёнга мослашиш жуда қийин. Айниқса, хориж сафарлари бор жойда.
Масалан, бизнинг ОЧЛдаги рақибимиз Қувайт жамоасини олайлик. Улар Қаршига тўрт кун олдин чартер рейс билан учиб келишди, ўйиндан сўнг дарҳол ортга қайтишди ва бугун ўз ички чемпионатидаги учрашувини бекор қилиб, дам олишмоқда. Биз эса Қувайтга узоқ йўл босиб боришимиз керак ва шу билан бирга ички чемпионатда тинимсиз ўйнаяпмиз. Битта асосий таркиб билан бу темпга дош бериш жуда оғир».
«“Насаф” зарар келтиряпти деганлар қаттиқ адашади»: ОЧЛ танқидларига муносабат
Сўнгги йилларда жамоанинг халқаро майдондаги натижалари ўзбек футболига зарар келтираётгани ҳақидаги танқидий саволга Рўзиқул Бердиев кескин раддия берди:
Рейтинг ва имкониятлар: «Бу кимнингдир шахсий, мутлақо нотўғри қараши бўлиши мумкин. “Насаф” ўзбек футболига катта ёрдам бериб келмоқда. Жамоамизнинг халқаро майдонлардаги юқори натижалари айнан бошқа ўзбек клубларига ҳам ОЧЛда иштирок этиш квоталарини яратиб берган»;
Халқаро майдоннинг мураккаблиги: «Ҳозирги вазият барча ўзбек клублари учун мураккаб кечмоқда, бу фақат “Насаф”га тегишли эмас. Айбни фақат бизга ағдариш — ноинсофлик. “Насаф” ўзбек футболига жуда катта ёрдам бериб келган ва бундан кейин ҳам ёрдам беради».































Изоҳлар 0
…