18:36 / 09.10.2024
66

Тушкунлик ва хавотирни енгишда ёрдам берадиган 6 та маҳсулотни биласизми?

Тушкунлик ва хавотирни енгишда ёрдам берадиган 6 та маҳсулотни биласизми?
Озиқ-овқат ва руҳий ҳолат ўртасидаги боғлиқлик бўйича ўтказилган тадқиқотлар кўп бўлишига қарамай, бундай изланишлар стресснинг ўчоғини ва уни бартараф қилиш усулларини ёритмайди. Масалан, “Стрессни енгиш учун шоколад ёки балиқ истеъмол қилинг” деган маслаҳат амалда ёрдам бермайди, чунки озиқ-овқатларнинг стрессга таъсири клиник жиҳатдан жуда кичикдир.

Агар бирор шахс кучли тушкунликни бошидан кечираётган бўлса ва бу ҳолат унинг ҳаётини сезиларли даражада салбий томонга ўзгартирган бўлса, бемор турмуш тарзини қайта кўриб чиқиши ва психолог ёки психиатрга мурожаат қилиши лозим, зеро депрессия озиқ-овқатлар билан даволанмайди.

Шоколад

Фото: Adobe Стоcк
Шоколад ширинлиги кортизол, яъни стресс гормони даражасини пасайтиради. 60 нафар киши иштирокида тадқиқот олиб борган олимлар шундай хулосага келишган. Иштирокчилар икки ҳафта давомида кунига 40 грамм қора ва сутли шоколад истеъмол қилган. Натижада, ширинликларни истеъмол қилганларнинг стресс даражаси пасайган.

Аслида аччиқ ва қора шоколадлар энг фойдалисидир, аммо тадқиқотлар сут маҳсулотлари ҳам ташвишларни камайтиришини аниқлади. Демак, кайфиятингиз тушганда ўзингизни қора шоколад ейишга мажбурламай, севимли сутли шоколад билан тамадди қилишингиз мумкин. Асосийси, бу маҳсулот юқори калорияли эканлигини унутманг.

Лосос балиғи

Фото: Adobe Стоcк
Лосос таркибида кўплаб озуқавий моддалар, жумладан Д витамини, EPA ва DHA омега-3 ёғ кислоталари мавжуд. Улар организмга тинчлантирувчи таъсир кўрсатадиган дофамин ва серотонин гормонларини ишлаб чиқаришга ёрдам беради. Д витаминини истеъмол қилиш нейрокогнитив дисфункция хавфини — хотира, диққат ва нутқ билан боғлиқ муаммоларни камайтиради.

Берген университети тадқиқотчилари маълумотига кўра, беш ой давомида ҳафтасига уч марта Атлантика лососини истеъмол қилган одамлар товуқ, мол гўшти еганларга қилганларга қараганда камроқ стрессни бошдан кечирган. Бундан ташқари, уларнинг юрак уриш тезлиги яхшиланган.

Авокадо

Авокадо стрессни камайтириши ҳақида тадқиқот йўқ, аммо ушбу мева магний манбаи ҳисобланади. Олимлар магний моддасининг етишмаслиги стрессга мойиллик ошишига сабаб бўлишини таъкидлайди..

Ёнғоқ

Фото: Adobe Стоcк
Америкада ўтказилган кичик тадқиқот натижаларига кўра, 16 ҳафта давомида ҳар куни тахминан 50 грамм ёнғоқ истеъмол қилган талабалар ўзида қуйидаги ўзгаришларни сезган:

- Иштирокчиларнинг руҳий саломатлик ҳолати яхшиланди;
- Ўқиш туфайли юзага келган стресснинг салбий оқибатлари камайди ва ичакдаги фойдали бактерияларининг хилма-хиллиги ошди;
- Уйқу сифати яхшиланди.

Йогурт

Фото: Adobe Стоcк
Пробиотикли йогуртлар руҳий саломатликни яхшилаши мумкин. Кичик бир тажриба шуни кўрсатдики, аёлларда бу маҳсулот ҳиссиётларни бошқарадиган мия қисмига ижобий таъсир кўрсатади. Йогурт уйқу сифати ва юрак уриш тезлигининг яхшиланишига ҳамда стресс индексининг камайишига ёрдам беради.

Аммо пробиотикларнинг аксарияти ошқозонда нобуд бўлади, шунинг учун йогуртнинг ўзи стрессга қарши даво бўла олмайди. Агар сизда депрессия белгилари бўлса, психотерапевтга мурожаат қилиш керак.

Лавлаги

Ушбу сабзавот таркибида магний кўп бўлиб, стрессни камайтиради. Аммо инсоннинг руҳий ҳолатига жуда кўп омиллар таъсир қилади, шу сабабли фақат лавлаги таркибидаги магний тушкунликда ёрдам бермайди. Бу ҳақиқатни тушуниш жуда муҳимдир.

Руҳий ҳолат, Стрессни енгиш, Шоколад, Балиқ, Йогурт

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Тушкунлик ва хавотирни енгишда ёрдам берадиган 6 та маҳсулотни биласизми?