Фото: Lady-mail.ru
Telegram тармоғи асосчиси Павел Дуров муваффақиятга эришмоқчи бўлган ёшларга ўз тавсияларини берди. Telegram’да эълон қилинган постда тадбиркор ёшларни ҳеч қачон спиртли ичимликлар истеъмол қилмасликка чақирди.
“Бирор каттароқ лойиҳани бошламоқчи ёки катта нарса яратмоқчи бўлган 20 ёшли йигитларга маслаҳат беришим керак бўлса, уларга ҳеч қачон алкоголь ичимликларини истеъмол қилманг, деган бўлар эдим”, деб ёзди Дуров.
Тадбиркорнинг сўзларига кўра, спиртли ичимликлар инсон онги, идрокини ҳамда ички сезгисини бир неча кунга блоклаб қўяди.
“Ушбу зарарли одат вақтинчалик кайфиятингизни кўтарса-да, бу худди кредит олишга ўхшайди — сиз бадални фоизи билан қайтаришингизга тўғри келади”, дейди тадбиркор.
Шунингдек, Дуров ҳам маънан, ҳам жисмонан соғлом бўлиш бирор соҳада катта ютуққа эришиш имкониятларини оширишини айтиб ўтди ҳамда 20 йил давомида ҳеч қачон спиртли ичимликлар истеъмол қилмаганини маълум қилди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди