13:30 / 26.11.2024
5

Куннинг исталган вақтида ейиш мумкин бўлган 5 та маҳсулот

Куннинг исталган вақтида ейиш мумкин бўлган 5 та маҳсулот
Ҳатто энг соғлом озиқ-овқат ҳам куннинг нотўғри вақтида истеъмол қилинса, танага зарар етказиши мумкин. Яхшиямки, ҳар қандай қоидада истиснолар мавжуд: мутахассислар вақтга қарамай, соғлиқ ва қомат ҳақида қайғурмасдан исталган вақтда ейиш мумкин бўлган камида бешта таомни аниқлашди.

Қатиқ

Танани калций ва оқсил билан таъминлайди, токсинлардан тозалайди ва ичак микрофлорасини нормаллаштиради. Эрталаб оч қоринга қатиқ ичиш метаболизмни тезлаштиради ва қисман тўйинтиради, ортиқча овқатланишнинг олдини олади, шунингдек, эрталабки ёмон ҳидни йўқ қилади. Қатиқ ётишдан олдин ҳам фойдалидир: паст калорияли ичимлик очликни қондиради ва лекин вазнни кўпайтирмайди, унинг таркибидаги тинчлантирувчи модда соғлом уйқуга ёрдам беради. Эрталабгача қатиқ тўлиқ ҳазм бўлади ва сиз ошқозонингизда енгиллик ҳисси билан уйғонасиз.

Aвакадо

Ёғ кислоталари, витаминлар ва минералларга бой экзотик мевани куннинг исталган вақтида ейиш мумкин. Эрталаб у метаболик жараёнларни фаоллаштиради ва танага қувват беради. Кечқурун ҳам авакадо учун ажойиб вақт. Бундан ташқари, мева вазн йўқотиш жараёнини тезлаштиради ва организмни чиқиндилар, токсинлардан тозалайди. Ушбу мева асаб тизимини мустаҳкамловчи, стресс ва уйқусизликнинг олдини олувчи калийга ҳам бой.

Брокколи

Брокколи оқсиллар, витаминлар, минераллар ва микроэлементларнинг энг юқори миқдорига эга сабзавотлардан биридир. Брокколининг калорияси жуда паст, яъни уни куннинг исталган вақтида ортиқча вазн йиғишдан қўрқмасдан истеъмол қилиш мумкин. Бундан ташқари, сабзавот калийга бой: у нервларни тинчлантиради, уйқуни нормаллаштиради ва стрессга чидамлиликни оширади.

Нок

Озишни хоҳловчилар учун жуда яхши мева. Кечаси мевани истеъмол қилиш очлигингизни қондиради ва ёғларнинг тўпланишининг олдини олади. Бундан ташқари, нок ухлаётганингизда танани токсинлар ва бошқа зарарли моддалардан тозалашга ёрдам беради. Нонушта учун мева кун давомида овқат ҳазм қилишни рағбатлантиради ва кун давомида истеъмол қилинадиган барча овқатларнинг яхшироқ ҳазм бўлишини таъминлайди. Нок, айниқса, байрам, тадбирлардан сўнг эрталаб фойдалидир – у ошқозон-ичак фаолиятини тиклайди ва ошқозондаги оғирликни енгиллаштиради.

Пишлоқ

Эчки сутидан бўлган пишлоқ гўшт ва қаттиқ пишлоқларга қараганда тезроқ ва осон ҳазм бўладиган оқсилнинг ажойиб манбаидир. Эрталаб ушбу маҳсулотнинг бир неча бўлаги иштаҳани ва ҳазм қилишни яхшилайди, иш фаолиятини оширади. Эчки пишлоғининг калория миқдори паст, шунинг учун сиз вазн йиғишдан қўрқмасдан уни кечки овқат пайтида истеъмол қилишингиз мумкин. Бундан ташқари, пишлоқдаги триптофон модда туфайли уйқунгиз тинч бўлади – диетологлар ётишдан олдин бир неча бўлак ейишни тавсия қиладилар. Кечки овқат учун пишлоқдан завқланишнинг яна бир сабаби: жигар кечалари фаолроқ ишлайди, пишлоқ эса витаминлар билан таъминлаш ва қонни токсинлардан тозалашга ёрдам бериш орқали уни қўллаб-қувватлайди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Куннинг исталган вақтида ейиш мумкин бўлган 5 та маҳсулот