Колбаса, сосиска қайта ишланган гўшт маҳсулотлари кўплаб оилаларнинг кундалик рационидан ўрин олган. Терапевт, тиббиёт фанлари номзоди Ирина Баранова ўз баёнотида бундай маҳсулотлар соғлиқ учун ўта хавфли бўлганлиги сабабли, ҳар қандай ёшдаги инсонлар нонуштаси учун тўғри келмаслигини айтиб ўтди.
Фото: “Лиса.ру”
Баранованинг сўзларига кўра, сосиска таркибида турли консервантлар, таъмни кучайтирувчи моддалар, стабилизаторлар ва нитритлар мавжуд бўлиб, улар маҳсулотнинг яроқлилик муддатини узайтиради ва ташқи кўринишини яхшилайди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра эса, қайта ишланган гўшт маҳсулотлари ва қизил гўшт истеъмоли саратон хавфини кўпайтиради. Қайта ишланган бундай турдаги гўштни кунига 50 грамм миқдорда истеъмол қилиш йўғон ичак саратони хавфини 18 фоизга оширади. Гарчи сосиска сабаб саратон келиб чиқиш хавфи ҳар бир инсон учун индивидуал олганда жуда юқори бўлмаса ҳам, лекин унинг истеъмоли кўпайиши билан хавф ҳам ошади. Қолаверса, бундай маҳсулотларни оммавий тарзда кўп истеъмол қилиш глобал саломатлик индексига ҳам салбий таъсир қилади.
Фото: “Лиса.ру”
Экспертлар бундай хулосага келгунча 20 йилликни ўз ичига оладиган 800 дан ортиқ тадқиқотларни ўрганиб чиқишган. Бу тадқиқотлар бир қанча давлатларнинг турли хил диеталарини ўз ичига олади.
“Колбаса ва сосиска маҳсулотлари саратон касаллигини келтириб чиқариши узоқ йиллар аввал тасдиқланган”, дейди Баранова.
Унинг қўшимча қилишича, болалар нонуштасига сосиска бериш хатарлидир. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Чиройли ҳаёт чиройли хаёллардан бошланади...
Одамлар сизни кўрганда яшагиси келсин..!
Олимлар қиш мавсуми учун энг фойдали ичимликни маълум қилди
2025 йил барча мучал вакилларига нималарни башорат қилмоқда?
Никоҳлар нега бузилади: асосий сабаблар ва ечимлар
Эркакларга ёқмайдиган уч хил тоифадаги аёллар
Ҳар сафар ҳаракат қилганимда мағлуб бўлдим... Нега менга омад кулиб боқмайди?
Орзу ва мақсад қўйиш сирлари...