23:53 / 27.10.2016
8 342

​Ижтимоий тармоқлар муносабатни бузмайди! Уларни инсонлар бузади

​Ижтимоий тармоқлар муносабатни бузмайди! Уларни инсонлар бузади

Биз “Интернет, телеграм, одноклассники ва бошқалар муносабатни бузади” деган гапларни кўп эшитганмиз. Тўғри, интернет муносабат бузилиши бир омили деб ҳисобланар, лекин асосан муносабатни инсонларнинг ўзлари бузишади.

Ҳа, ижтимоий тармоқлар сенга бошқа инсонлар билан мулоқот қилишга имконият беради, аммо улар сени ўрнингга қарор қабул қилишмайди. Сен ўз ҳаракатингга ўзинг жавоб беришинг керак. Муносабатларда сен ўзинг барча нарсани ҳал қиласан.

Инсонлар интернет, беҳаё сайтлар ёки бошқа инсонларни ўз муносабатларида айбдор деб топсалар, бу нарса менга инсонларнинг энг ёмон камчиликларидан бирини эслатади – бу ҳақиқатни тан олмасликдир!

Агарда сенинг мақсадинг яхши муносабат қуриш бўлса, интернетни ўчириб қўй. Тўғри, бу нарса шунчаки осон нарса эмас. Лекин юқорида айтганимиздек, барча нарсага ўзинг жавоб берасан.

Аммо агарда сенинг мақсадинг ҳақиқатдан ҳам кучли, ишончга асосланган ва бахтли муносабатни яратмоқчи бўлсанг, ана шунда интернет ҳақидаги қўрқувинг шунчаки катта муаммонинг чўққиси ҳақида билишинг керак.

Соғлом муносабатларда сен ўз жуфтлигинг нима билан банд бўлганига хавотир олмаслигинг керак. Бир бирингга ишонишинг ва ўз-ўзингга ҳам ишонишинг керак, токи интернет сени нотўғри йўлга олиб кирмасин.

Интернет, беҳаё филмлар сенинг муаммойинг бўлиши мумкин лекин сен ўз ишончингнинг асл сабабини топишга ва уни ҳал қилишга ҳаракат қил.

Ишончга эга бўлиш қийин, аммо йўқотиш осон! Ўйлаб кўр муносабатларингда бир-бирингга ишонч борми?

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » ​Ижтимоий тармоқлар муносабатни бузмайди! Уларни инсонлар бузади