
Агар инсон овқатланиш одатларини ўзгартирмаган бўлса-да, вазни ошиб бораётган бўлса, эҳтимол, унинг организмида модда алмашинуви секинлашган. Бундай муаммо кўпинча 40 ёшдан ошган инсонларда учрайди.
Диетолог Кэтрин Джервасионинг тушунтиришича, ёш ўтиши билан модда алмашинуви секинлашади, ҳатто рацион ва жисмоний фаоллик ўзгармаган тақдирда ҳам. Шунинг учун у бундай инсонларга овқатланиш тартибини қайта кўриб чиқиб, учта маҳсулотни рациондан чиқаришни тавсия қилади.
Биринчи навбатда, қўшимча шакар қўшилган маҳсулотлар модда алмашинувининг секинлашишига сабаб бўлади. Бу биринчи навбатда, дўконларда сотиладиган ширинликлар, печенье ва конфетлардир.
Иккинчи зарарли маҳсулот — шакарли ва ширин жувозлар (хлопьялар). Уларнинг таркибидаги юқори шакар миқдори қонда глюкоза даражасининг тез ўзгаришига сабаб бўлади, бу эса модда алмашинувига салбий таъсир кўрсатади.
Учинчи маҳсулот — сунъий қўшимчалар қўшилган йогуртлар. Мутахассис бундай йогуртлар ўрнига шакарсиз табиий грек йогуртини истеъмол қилишни маслаҳат беради.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг