
Одамнинг оёғида кўплаб биологик фаол нуқталар мавжуд бўлиб, улар бевосита организмдаги турли органлар ва тизимлар билан узвий боғланган. Теннис тўпи ёрдамида бажариладиган оддий, аммо самарали массаж айнан мана шу нуқталарни фаоллаштириб, организмда кўплаб ижобий ўзгаришларга сабаб бўлади.
Теннис тўпи билан амалга ошириладиган ушбу машқ мушакларни тез ва самарали бўшаштиради. Бу эса оёқларда қон айланишини яхшилайди, чарчоқни олади, шунингдек, стресс ва асабий тарангликни бартараф этади. Бундан ташқари, тўп билан қилинадиган массаж оёқнинг тўғри ҳолатини шакллантиришга ёрдам беради. Бу юриш сифатини яхшилаб, тизза, сон ва ҳатто умуртқа поғонасига ҳам ижобий таъсир кўрсатади.
Тўп ёрдамида оёқ массажини қандай бажариш керак?
Аввало, теннис тўпини оёқ остига қўйиб, оёғингиз билан уни юмшатиб, аста-секин ҳаракатлантиришингиз керак. Шу жараёнда оёғингиздаги оғриқли ва сезувчан нуқталарни топинг. Сўнгра эса топилган оғриқли нуқтага аста-секин танангизнинг оғирлигини туширишни бошланг. Агар оғриқ даражаси кўпайиб кетса, бираз вақт тўхтаб, кейин яна давом этинг. Ҳар бир нуқтани шу тартибда босиб чиқиш тавсия этилади.
Мунтазам равишда бажариладиган ушбу оддий машқ оёқлар соғлиғи ва умумий саломатлигингиз учун ажойиб фойдали ҳисобланади. Бу массажни ҳар куни бир неча дақиқа бажариш билан организмингизга куч ва энергия қайтариб, кунлик чарчоқни самарали тарзда бартараф этишингиз мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар