
Кундалик ҳаётда кўпчиликнинг зерикарли ва мажбурий вазифа деб ҳисоблайдиган иши — идиш ювиш, аслида инсон мияси учун жуда фойдали фаолият экан. Яқинда олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, айнан шундай оддий ва автоматлашган ҳаракатлар мияни маълум маънода "адашган онг" ҳолатига ўтказар экан, бу эса инсоннинг мураккаб масалаларни ҳал қилиш қобилиятини оширади.
Олимлар таъкидлашига кўра, мунтазам такрорланувчи вазифалар — идиш ювиш, хонани йиғиштириш, овқат тайёрлаш, ҳатто машинани ҳайдаш каби жараёнлар инсон онгини ўзига тортиб, бир вақтнинг ўзида эътиборни "эркинлаштиради". Бу ҳолатда мия кундалик стресслардан холи бўлиб, ижодкорлик ва муаммолар ечимига йўл очади.
Сомнология соҳасидаги мутахассислар бу ҳолатни енгил уйқу — яъни инсон онги ҳушёр, аммо танада мураккаб жараёнлар содир бўладиган ҳолат билан таққослашмоқда. Бу онг ҳолатида мия муаммоларни қайта ишлайди, яширин боғланишларни кўра олади ва ҳатто янгича ёндашувлар туғилиши мумкин.
Баъзи тадқиқотларда қайд этилишича, мана шундай оддий машғулотлар орқали инсонда интуиция кучаяди, мия янги маълумотни қайта ишлашга тайёр бўлади ва фикрлар аниқроқ шаклланади.
Айниқса, мутахассислар фикрича, идиш ювиш каби фаолиятда қўл ва сув билан боғлиқ тактил ҳислар ҳам муҳим роль ўйнайди. Бу нерв тизимини тинчлантиришга, кун давомида тўпланган зўриқишни камайтиришга ёрдам беради.
Хулоса қилиб айтганда, идиш ювиш сизнинг фақат ошхонангизни эмас, балки фикрингизни ҳам тозалайди. Келинг, бу оддий ишга бошқача нигоҳ билан қарайлик — эҳтимол, бу ҳаётингизнинг янги ижодий калити бўлиб чиқар. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар