Ширин, ёғли ёки кераксиз овқатларга бўлган кучли иштаҳа кўпинча ортиқча вазн ва соғлиқ муаммоларига сабаб бўлади. Қуйидаги 10 та усул орқали иштаҳани табиий йўл билан назорат қилиш мумкин.
1. Сув ичишни одат қилиш
Кўпчилик очликни чанқоқ билан адаштиради. Ҳар овқатланишдан аввал бир стакан сув ичиш иштаҳани пасайтиради.
2. Толали овқатларни кўпайтириш
Мева, сабзавот ва бутун дон маҳсулотлари узоқ вақт тўқлик ҳиссини беради.
3. Протеинли нонушта қилиш
Тухум, ёгурт ёки творог кабилар организмни тўқ сақлаб, кун бўйи иштаҳани пасайтиради.
4. Секин овқатланиш
Овқатни чайнаб ва секин ейиш мияга тўқлик сигналини етказишга ёрдам беради.
5. Шакарни чеклаш
Ширинликлар иштаҳани очади. Уларни камайтириш ёрдам беради.
6. Стрессни назорат қилиш
Стрессда овқатга эҳтиёж ошади. Нафас машқлари ёки юриш фойдали бўлади.
7. Етарли ухлаш
Уйқусизлик иштаҳа билан боғлиқ гормонларни издан чиқаради. Уйқуга эътибор беринг.
8. Зарарли газаклардан воз кечиш
Чипс, печене, фастфуд иштаҳани уйғотади. Ўрнига ёнғоқ ёки мева танланг.
9. Спорт билан шуғулланиш
Фаоллик метаболизмни яхшилайди ва иштаҳани назоратда ушлаб туради.
10. Овқат кундалиги юритиш
Ҳар куни нималар истеъмол қилганингизни ёзиб боринг — бу одатни ўзгартиришга ёрдам беради.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!