Элдор Шомуродовнинг голи бекор қилинди: «Башакшеҳир» 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди

Спорт1 дақиқа ўқиш39
Элдор Шомуродовнинг голи бекор қилинди: «Башакшеҳир» 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Туркия Суперлигасининг 13-турида «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор» устидан 5:1 ҳисобида йирик ғалабага эришди.
  • Асосий таркибда майдонга тушган Элдор Шомуродов 81 дақиқа ҳаракат қилди, бироқ унинг 73-дақиқада киритган голи офсайд сабабли бекор қилинди.
  • Жароҳати борлиги сабабли Аббосбек Файзуллаев ушбу учрашувда иштирок этмади.
  • Ғалабадан сўнг 23 очкога эга бўлган «Башакшеҳир» турнир жадвалида бешинчи ўринга кўтарилди.

Туркия Суперлигасининг 13-турида «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни 5:1 ҳисобида мағлуб этди. Ўзбекистон миллий жамоаси сардори Элдор Шомуродов учрашувни асосий таркибда бошлади ва 81 дақиқа майдонда ҳаракат қилди. Ҳужумчининг 73-дақиқада киритган голи эса офсайд сабаб ҳисобга олинмади.

«Башакшеҳир» биринчи бўлимдаёқ учта гол урди

Нури Шаҳин шогирдлари учрашувни жуда фаол бошлади. 16-дақиқада Бертуғ Йилдирим ҳисобни очди. Орадан тўққиз дақиқа ўтиб, Андреас Сков Олсен жамоанинг иккинчи голини киритди.

32-дақиқада Онур Булут ҳисобни 3:0 кўринишига келтирди. Биринчи бўлим тугашига етти дақиқа қолганида Юсуф Бараси «Эюпспор»нинг ягона голини уриб, фарқни қисқартирди.

Жамоалар танаффусга 1:3 ҳисобида йўл олди.

Шомуродовнинг голи офсайд сабаб бекор қилинди

Иккинчи бўлимда ҳам «Башакшеҳир» ҳужумда фаолликни сақлаб қолди. 69-дақиқада Умут Бозок рақиб дарвозасини ишғол қилиб, ҳисобни 4:1 га етказди.

73-дақиқада Элдор Шомуродов ҳам тўпни дарвозага йўллади. Бироқ ҳакамлар офсайд қайд этиб, ўзбекистонлик ҳужумчининг голини ҳисобга олмади.

81-дақиқада Шомуродов захирага олинди. Унинг ўрнига Дэви Зелке майдонга тушди. 84-дақиқада эса Эдин Вишча якуний ҳисобни белгилади — 5:1.

Шу тариқа, «Башакшеҳир» рақибини йирик ҳисобда мағлуб этиб, кетма-кет тўртинчи ғалабасини қўлга киритди.

Файзуллаев жароҳат сабаб ўйнамади

«Башакшеҳир»нинг яна бир ўзбекистонлик футболчиси Аббосбек Файзуллаев жароҳати туфайли ушбу учрашувда жамоасига ёрдам бера олмади.

Ғалабадан кейин Нури Шаҳин жамоасининг очколари 23 тага етди ва клуб Туркия Суперлигаси жадвалида бешинчи ўринга кўтарилди. «Эюпспор» эса 3 очко билан 18-поғонада қолди.

Учрашув тафсилотлари

Туркия Суперлигаси. 13-тур

«Эюпспор» — «Башакшеҳир» — 1:5

Голлар: Юсуф Бараси, 38 — Бертуғ Йилдирим, 16; Андреас Сков Олсен, 25; Онур Булут, 32; Умут Бозок, 69; Эдин Вишча, 84.

«Башакшеҳир»нинг асосий таркиби: Муҳаммад Шенгезер, Михал Карбовник, Онур Булут, Жером Опоку, Саба Харабашвили, Оливье Кемен, Якуб Калузински, Андреас Сков Олсен, Бертуғ Йилдирим, Элдор Шомуродов, Брнич.

Захирадан майдонга тушганлар: Ўмер Али Шаҳинер, Эдин Вишча, Умут Бозок, Умут Гюнеш, Дэви Зелке.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Спорт
    Ўзбекистон таэквондосида тарихий натижа: Мавлонов ҳам шоҳсупага кўтарилди
  2. Спорт
    Рафинядан хет-трик: «Барселона» рақибини 5:1 ҳисобида тор-мор этди
  3. Спорт
    «Насаф» ва «Андижон»дан муҳим ғалабалар: Суперлигада 29-тур натижалари
  4. Спорт
    Комо — Ювентус: жонли матнли трансляция (Италия А Серияси)
  5. Спорт
    Ҳусановнинг «Арсенал»га қарши учрашувдаги баҳоси эълон қилинди
  6. Спорт
    Жавоҳир Синдаров Гукеш Доммаражуни мағлуб этди
  7. Дунё
    Истанбулдаги кафе қаҳвани "капелнитса" идишларида тақдим этиб, интернетда машҳур бўлди
  8. Дунё
    Хитойда буғуни овқатлантирмоқчи бўлган россиялик сайёҳ қўлини синдириб олди
  9. Жамият
    Истанбулда ўзбекистонлик ва қозоғистонлик аёлларни алдаб мажбурий меҳнатга жалб қилган гуруҳ фош этилди
  10. Дунё
    Бразилияда бедана жўжалари дўкондан сотиб олинган қадоқнинг ичида тухумдан чиқди (видео)