13:44 / 10.01.2017
14 007

Косметика воситалари эскирганини қандай билиш мумкин?

Косметика воситалари эскирганини қандай билиш мумкин?

Ҳаётимизни пардоз-андоз ва атирларсиз тасаввур қилиш жуда қийин. Соғлиқ ва гўзаллигимизни асраш мақсадида косметика воситаларини тез-тез назорат қилиб туриш муҳим аҳамиятга эга.

Косметика воситасини ташлаб юбориш вақти келганидан дарак берувчи белгилар:

Ҳидининг ўзгариши

Эскиришнинг биринчи белгиси – ҳиднинг ўзгариши. Агар сиз аччиқ, тахир ёки зах босган ҳидни сезган бўлсангиз – ўйланмасдан ташлаб юборинг.

Таркибининг ўзгариши

Тонал воситалар ва кремларни диққат билан текширинг. Агар крем қуюқлашган ёки суюқлашган бўлса ҳеч иккилинмасдан ташланг. Шуни унутмангки, очилган тушларнинг сақланиш муддати – 3 ойдан кўп эмас.

Рангининг ўзгариши

Тонал кремлар ва лаб бўёқлари ташқи таъсирлар (қуёш нури, ҳаво ҳарорати ва шу кабилар) натижасида дастлабки рангини ўзгартириш хусусиятига эга. Агар ранги сезиларли даражада ўзгарган бўлса кремдан воз кечишингизга тўғри келади.

Бундай косметика воситасининг хавфи нимада?

Биринчидан, эскирган воситаларни ишлатиш бефойда. Иккинчидан, улар аллергия қўзғатиши ва ҳатто инфекцияга сабабчи бўлиши ҳам мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Косметика воситалари эскирганини қандай билиш мумкин?