11:53 / 01.02.2017
9 994

Уйни таъмирлашда йўл қўйиладиган энг катта хатолар

Уйни таъмирлашда йўл қўйиладиган энг катта хатолар

Кўпинча уйни таъмирлаш ишлари кутилган натижани бермайди. Бу мақоламиз сизда бундай ҳол юз бермаслиги учун таъмирлаш пайтида қандай хатоларга йўл қўймаслик тўғрисида ёзилган.

1-хато – дизайн-лойиҳадан воз кечиш

Ремонт бошланишидан олдин ҳар хил услубдаги кўплаб вариантларга ва нархи, сифати турлича бўлган материалларга дуч келасиз. Ҳатто сиз нимани ва қандай қилишни аниқ билсангиз ҳам дизайн-лойиҳадан воз кечиб хато қиласиз. Чунки бу лойиҳа сизга материалларнинг аниқ сонини ва сарф-харажатларни ҳисоблашга ёрдам беради.

2-хато – материаллардан иқтисод қилиш

Maтeриаллардан иқтисод қилиш ремонт қилиш жараёнида ва кейинчалик янги квартирада яшаётганингизда ҳам кўпгина муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.

3-хато – бошланғич пардозлашга эътиборсизлик

Бошланғич пардоз ремонт ишларининг кўп вақт ва куч талаб қиладиган қисми бўлгани учун кўпчилик бу ишга унчалик эътибор бермайди. Лекин ҳар қандай нотекисликлар ёки яхши тозаланмаган юзалар материалларнинг тез бузилишига ва эскиришига олиб келиши мумкин.

4-хато – ўз вақтингизни сарф қилиш

Ўзингизнинг асосий ишингизга ажратилиши керак бўлган вақтни ремонт ишларига сарфласангиз моддий томондан ютқазган бўласиз.

5-хато – профессионал бўлмаганларга ишониш

Агар ўз ишининг устаси бўлган мутахассисларни танласангиз ишингиз осонлашади. Лекин бу ишда шошилмаслик лозим.

Манба: Дарё.уз

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Уйни таъмирлашда йўл қўйиладиган энг катта хатолар