Энг оддий таомлар ҳам зираворлар қўшилганда бетакрор ва ёрқин таомга айланиши мумкин. Моҳирлик билан танланган зираворлар ёғсиз парҳез таомларни ҳам мазали ва ейишли қила олади, дейди «Дарё» нашри. Асосийси уларни тўғри уйғунлаштириш ва қўллашда чегарани билишдир.
Маҳсулотлар ва зираворлар
Товуқ. Кашнич, кардамон, куркума ва мускат ёнғоқли аралашмадан фойдаланинг. Духовкага жойлашдан аввал товуққа зираворлар суриб, 3—5 соатга совуткичга қўйинг.
Балиқ. Зира, кунжут, кардамон ва райҳон унинг таъмига хушхўрлик бағишлайди. Заъфарондан ҳам фойдаланиш мумкин, фақат уни бошқа зираворлар билан аралаштирмаслик зарур. Балиққа зайтун ёғи суриб, устидан лимон шарбатини сиқинг ҳамда зираворлар аралашмасини суринг. Уни 30 дақиқадан бир соатгача маринадлаб қўйинг.
Гўшт. Мол ёки қўй гўштидан тайёрланадиган таомларга туз ва қалампир аралашмасидан ташқари, райҳон, зира ва кашнич аралашмасини қўллаш мумкин. Қўй гўшти учун, бошқа зираворлар билан аралаштирмасдан, зирадан фойдаланиш мумкин.
Сабзавотлар. Улар билан исталган зираворларни уйғунлаштириш мумкин. Кунжут, райҳон ва каррини тенг нисбатда аралаштиринг. Сабзавотларни зайтун ёғи қўшган ҳолда грилда қовуринг. Уларни дастурхонга тортишдан аввал ўтлар ва зираворлар аралашмасини устидан сепинг.
Энг мазали ва хушбўй зираворлар
Заъфарон. Гўшт, балиқ, ош, қандолатчилик маҳсулотлари, шўрвалар ва ризоттога ажойиб безакдир. Иссиқ таомларга тайёр бўлишига беш дақиқа қолганда қўшилади.
Райҳон. Гўшт, қайлалар ва соуслар учун мос келади. Пицца ва қўзиқориндан тайёрланадиган таомларга ҳам қўшиш мумкин.
Кашнич. Гўшт ва балиқли таомлар, шунингдек, консерва, маринад ва тузламалар билан ажойиб уйғунлик ҳосил қилади.
Кардамон. Қаҳва ёки чой, пишириқ ва бўтқа, гуруч, сабзавотлар, соус ва салатларга қўшиш мумкин. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Италиянинг Сардиния оролида уйлар 1 евродан сотилмоқда, лекин...
Украина аскари машғулотлардан бир ҳафта ўтиб қандай қилиб асирга тушганини айтиб берди
Шавкат Мирзиёев «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг янги боғида кўчат экди (фото)
Галактикалар тўқнашувидан ҳосил бўлган зарба тўлқинлари Ерда ҳам сезилди