07:38 / 08.02.2017
13 956

Сизга кимдир гул совға қилса, гул орқали унинг кўнглидагини билиб олишингиз мумкин

Сизга кимдир гул совға қилса, гул орқали унинг кўнглидагини билиб олишингиз мумкин

Сизга кимдир гул совға қилса, гул орқали унинг кўнглидагини билиб олишингиз мумкин экан. Шу боис гулларнинг таърифини билиб қўйсангиз, улар қай бир муносабатларда асқотиб қолиши мумкин.

Оқ гул (акация) – сизни муҳаббат кутмоқда.

Қўқонгул (астра) – тақдирингиз сўқмоқларини яхшилик сари буриш учун кимдир қаттиқ қайғуряпти.

Бўтакўз (василёк) – сизни камтарин ва хушмуомалалигингиз учун яхши кўришади.

Чиннигул – кимдир ортингиздан кузатиб турибди.

Картошкагул – яқин кунларда хушхабар эшитишингиз мумкин.

Сунбул – кутилмаган саёҳатга чиқишингиздан дарак.

Ясмин – сиз билан дўстлашиш истагида юрганлар бор.

Қўнғироқгул – вақтингизни бекорчи суҳбатларга сарфлайсиз.

Лилия – тез орада катта ютуқ ёки меросга эга бўлиш эҳтимоли бор.

Марваридгул – севган кишингиз билан бирга оила қуриб, бахтли ҳаёт кечирасиз.

Лолақизғалдоқ – кимнингдир ҳамдардлигига муҳтожсиз.

Дасторгул (маргаритка) – тақдирингиздаги чалкашликларнинг ечими топилади.

Гулҳамиша (ноготки) – яқинда кўнгилсизлик рўй бериши мумкин.

Оқ атиргул – кутмаган кишингиз муҳаббатини изҳор этади.

Қизил атиргул – ҳасратларингиз тез орада якун топади.

Настарин – оғир синовларни бошингиздан ўтказасиз.

Наъматак – қандайдир аёл ҳаётингизга халақит бериши мумкин.

САМО тайёрлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Сизга кимдир гул совға қилса, гул орқали унинг кўнглидагини билиб олишингиз мумкин