08:02 / 24.02.2017
11 353

Гўзаллик ва соғлиқ учун энг фойдали дастурлар

Гўзаллик ва соғлиқ учун энг фойдали дастурлар

Телефонингиздан максимал даражада фойдаланишни истасангиз гўзаллик ва соғлиқ учун фойдали дастурлардан фойдаланишни тавсия этамиз. Улар ҳаётингизни енгиллаштириб, вақтингизни ҳам тежайди, дейди Дарё нашри.

Қадамўлчагич

Ҳаёт тарзингизда ҳаракат камроқ бўлса, айнан ушбу дастурни юклаб олишни тавсия этамиз. У сизнинг босиб ўтган қадамларингизни ҳисоблаб, кўпроқ пиёда юришга руҳлантиради.

Water balance

Дастур сиз истеъмол қиладиган сув миқдорини кузатиб боради. Маълумки, организмда сув етишмаслиги соғлиқ билан боғлиқ кўплаб муаммоларни келтириб чиқаради. Бунинг олдини олиш учун ўз вақтида керакли миқдорда сув ичиб туриш керак. Water balance бунда сизга кўмак беради.

Аёллар календари

Оилани режалаштириш, шунингдек, ўзингизни қандай ҳис қилаётганлигингиз ёки дориларни қабул қилиш вақтини қайд қилиб бориш учун энг қулай дастур.

Perfect 365

Ташқи кўриниш билан тажриба қилишни хуш кўрувчи, бироқ кескин ўзгаришлардан чўчийдиганлар тоифасига кирсангиз бу дастур айнан сиз учундир. У макияжнинг бир неча минглаб вариантини ўзингизда синаб кўриш имконини беради.

Hair Change

Салонга йўл олишдан олдин соч турмагини танлашга ёрдам беради. Бунинг учун дастурга суратингизни юклаб, соч тури ва юз шаклингизга мос услубни танлашингиз мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Гўзаллик ва соғлиқ учун энг фойдали дастурлар