17:16 / 24.02.2017
26 924

​Эркакларни ўзидан қочирадиган 6 тоифадаги аёл

​Эркакларни ўзидан қочирадиган 6 тоифадаги аёл

Идеал муносабатларда биз жуфтимизга фақат биздаги яхши томонларни кўриш имконини берамиз, реал ҳаётда эса улар бизларнинг “қора” томонларимиздан хабардор бўлишларига тўғри келади. Бироқ айрим аёллар ўзларини ўта меҳрибон, айримлар ўта эҳтиросли ёки муаммоларга тўлиб тошган қилиб кўрсатишади. Қуйида эътиборингизга эркаклар орқа-олдига қарамай қочадиган тоифадаги аёлларни тақдим этамиз.

МАККОРА

Маккора аёл эркак кишига нима қилишни ўргатиб, доим муносабатларни назорат қилишга урунади. У ўзини ҳудди муаммоларни еча оладиган қилиб кўрсатади ва доимий равишда эркакнинг ҳар бир ҳаракатини назорат қилади.

ОЙИЖОН

«Ойижон» доим жуфтига энагалик қилади. У доим ундан ҳавотирда, ғамхўр, нима кийишни ўргатади, ишхонада нима егани билан қизиқади, уйқудан олдин пешонасидан ўпиб қўяди.

Сиз учун бу меъёрдир, аммо аслида ундай эмас. «Ойижон» жуфтининг барча шодлик, ғам, парвоз ва мувафаққиятсизликларини ўзиники деб қабул қилади. Бу эркакнинг жонига тегиши ва у бундай муносабатлардан воз кечиши аниқ.

ЎТА ЭҲТИРОСЛИ

«Ўта эҳтиросли» аёл эркакларни ўз домига жинсий муносабатлар билан тортиб, шу йўл билан уларни назорат қилади. У эркак киши у истаган нарсани қилиши учун барчасини қилади. Аммо бу ҳолат эркакдаги норозилик кайфиятини уйғотиши мумкин.

МУАММОЛИ АЁЛ

Бундай муносабатларнинг сюжети оддий: йигит қизни учратади, уни қутқаради, ва улар бахтли ҳаёт кечиради. Бу романтик туюлиши мумкин, аммо фақат бир муддат иш беради. Оҳир-оқибат эркак ҳам қаҳрамон бўлишдан чарчайди.

БУХГАЛТЕР

«Бухгалтер» – ушбу ролдаги аёл ким, қачон ва нима учун тўлаётганлигини назорат қилади. Муаммо шундаки, муносабатлар —бизнес эмас, ҳурсандчилик.

МАЛИКА

Аёл доим «Малика» ролини ўйнаб, фақат ўзи ҳақида ўйласа севгини буткул унутади. Бундай аёл доим уни чўққига кўтаришларини истайди. Бундай аёллар нафақат жуфтини бахтдан бебаҳра қилади, балки ўзи ҳам ҳақиқий севгини ҳис қилмай ўтади.

Манба: Даракчи.уз

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » ​Эркакларни ўзидан қочирадиган 6 тоифадаги аёл