Кўпчилик семизликдан қутулиш учун оч қолишга ҳам жазм қилади ҳамда бундан организм азият чекади. бугун осонгина парҳезсиз ва оч қолмасдан озиш йўлларини ўргатамиз.
Қуйидаги маҳсулотларни истеъмол қилсангиз, организмдаги моддалар алмашинуви яхшиланиб, ортиқча суюқликни чиқариб ташлайди. Овқат ҳазм қилиш тизими фаоллашиб, танангиздаги ёғларни эритиб юборади.
1. Творог, кефир, ёгурт, қатиқ
Ҳужайралардаги ортиқча ёғлардан халос қилишга ёрдам берувчи кальцитриол гормони айнан сутли маҳсулотларда жуда кўп миқдорда бўлади. Ёғсиз сут маҳсулотлари парҳез қилаётганлар учун айни муддаодир. Қатиқ эса тери остидаги ёғларни парчалаш хусусиятига эга.
2. Карам
Карамнинг барча турлари: гулкарам, брокколи кабилар озиш учун жуда фойдали. Бу сабзавот танангиздаги барча ортиқча нарсаларни ҳайдаб чиқаради. Калорияси жуда паст бу сабзавотлардан ҳар куни, албатта, салатлар тайёрлаб енг.
3. Бодринг
Озиш учун кўп сув ичиш керак, аммо бунга қийналсангиз, сувнинг ўрнини босувчи бодрингдан енг. Унинг пўстини олмай ейиш тавсия этилади. Бодринг пўсти витаминлар ва микроэлементларга бой.
4. Кўк чой
Кўк чой организмни қиздиради, тозалайди ва овқатнинг тез ҳазм бўлишига кўмаклашади. Кўк чой таркибидаги тиамин моддаси нафақат тери остидаги ёғларни, балки ички органлар атрофида йиғилган ёғларни ҳам эритиб юборади.
5. Малина
Бошқа реза меваларга қараганда шакари кам ва паст калорияли мева бу – малинадир. Малина меъда шираси ажралиб чиқишига ёрдам беради, шунинг учун малинани овқатланиб бўлгандан сўнг ейиш тавсия этилади.
6. Ловия
Дуккакли ўсимликлар сирасига кирувчи ловия оқсилларга жуда бой. Озиш учун эса оқсил айни муддао. Кўпроқ дуккакли ўсимликлардан енг, улар танани қуритиш хусусиятига эга.
7. Хантал ва қалампир
Гўшт ва балиқдан тайёрланган таомларга, салатларга хантал ва қалампирдан оз-оздан қўшиб, ейишни одат қилинг, албатта, гастрентролог маслаҳатидан сўнг. Бу икки маҳсулот меъда шираси ишлаб чиқаришни яхшилайди ва ҳазм бўлиши қийин бўлган оғир ва ёғли таомларни парчалаб ташлайди.
Манба: Qalampir.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Сўровнома: Исроилликларнинг 64 фоизи Нетаньяху ҳукуматига ишонмайди
Одамлар ўлимига кўпроқ сабаб бўлаётган энг хавфли автомобиллар саналди
Австрияда сантехник 30 килограмм оғирликдаги тилла тангалар топиб олди
Украина Курск вилоятидан қўшинларини олиб чиқиш ниятида эмас
Байден ва Макрон Ливанда сулҳ эълон қилишга тайёрланмоқда