22:30 / 08.05.2017
70 874

Сув ҳақида ”қизиқарли” фактлар...

Сув ҳақида ”қизиқарли” фактлар...
1. Сув инсоннинг кислороддан кейин иккинчи эҳтиёжи ҳисобланади. Одамзод овқатсиз олти ҳафта яшаши мумкин, аммо сувсиз бир ҳафтадан ортиқ умр кўра олмайди.
2. Дунёда энг кўп фойдали моддаларни ўзида жамлаган сув бу қудуқ суви ҳисобланади. Инсон ўз қўли билан бундай аралашмани тайёрлай олмайди.
3. Дунёдаги энг қиммат сув Лос-Анжелесда сотилади. Бу сувнинг 1 литри 90 доллар туради. Сувни кристаллар билан безатилган махсус идишларда сотишади. Ёшлар бу сувни асосан идишига қизиқиб сотиб олади.
4. Одам ҳаёти давомида тахминан 35 тонна сув ичади.
5. Агар кунига беш стакандан ортиқ сув ичсангиз, юрак хуружи хавфи ортга чекина бораркан. Бундай фойдали сув эса фильтрланган ичимлик суви саналади.
6. Югославияда Циркницкое деган кўл бор. Кўл суви ёздан қишга қадар ғойиб бўлади. Баҳорда эса ичида балиғи билан яна пайдо бўлаверади.
7. Сув табиатда уч хил кўринишга эга. Яъни, қаттиқ кўриниш (муз), Суюқ ва газ кўриниши. Ер юзида экологик тоза сув атиги уч фоизни ташкил этади. У ҳам улкан музликлар таркибида бўлади.
8. Энг серсув маҳсулот бу тарвуздир. Тарвузнинг 93 фоиз қисми сувдан иборат бўлади.
9. Ер юзининг тахминан 70 фоиз қисми сув билан қопланган. Аммо бу сувнинг 1 фоизигина ичиш учун яроқли.
10. Табиатда сувнинг 1330 тури мавжуд.
11. Озиш учун Америка мутахассислари сув парҳезини мижозларга тавсия қилишади. Агар одам кунига 2, 5 литрдан сув ичса, ортиқча вазндан халос бўлади. Қандай қилиб? Масалан, одамнинг қорни очганда, организм мияга шу ҳақда сигнал юборади ва биз дарҳол овқат ейишга тутинамиз. Агар юқоридаги миқдорда сув ичсак, у иштаҳани бўғади ва шунинг натижасида ортиқча вазн йўқола боради. Лекин бунинг учун кофе ёки чой эмас, айнан сув ичиш лозим.
12. Жазоирда бир кўл бор. Шу кўлнинг сувига ручка ёки қаламни ботириб бемалол қоғозга ёзса ҳам бўлади. Бу ёзувни эса кейин ҳеч қачон ўчириб бўлмайди.
13. Антарктидада кўл бор, унинг суви денгиз сувига нисбатан 11 маротаба шўрроқ. Бу сув 50 даража совуқдагина музлаши мумкин.
14. Одам танасидаги сув миқдори атиги 2 фоизга қисқарса, ақлий имкониятларимиз 20 фоизга қисқариб кетаркан.
15. Тиббиётчиларнинг айтишича, сув қон босимини туширишда ёрдам беради. Агар оёқлар, қўллар шишиб кетса, уларни йўқ қилиш учун иложи борича кўпроқ сув ичиш керак экан.
16. Мутахассисларнинг таъкидлашича, депрессиядан халос бўлиш, асабни тинчлантириш учун бир стакан сув ичиш кифоя қиларкан.
17. Юнеско ташкилоти мутахассислари дунёдаги энг тоза сув Финландияда эканини таъкидлашган.
18. Дунё бўйича 1 миллиард 100 миллион одам сув ичиш бахтидан маҳрум. Шундай экан, сиз-у биз дунёдаги энг бахтли одамлармиз.
19. Дунёдаги ҳаёт учун энг хавфли сув Сицилияда мавжуд. Бу сув организмни заҳарлаб, ўлимга олиб борувчи кислотага эга.
20. Бир куб сантиметр денгиз суви таркибида 1, 5 грамм оқсил ва яна кўплаб витаминлар бор.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Сув ҳақида ”қизиқарли” фактлар...