Аномал иссиқда Кондиционерни қандай тўғри ишлатиш керак?

Аномал иссиқда Кондиционерни қандай тўғри ишлатиш керак?

Аномал иссиқ кунларда кондиционердан тўғри фойдаланиш соғлиқ учун ҳам, электр харажатлари учун ҳам муҳим. Кўпчилик масофадан бошқариш пултидаги ҳароратни қанча паст қўйса, хона шунча тез совийди, деб ўйлайди. Аслида эса пултда совуқ ҳавонинг кучини эмас, хонада ушлаб турилиши керак бўлган ҳароратни белгилайсиз.

Масалан, кондиционерни 16°К га қўйиш хона дарҳол муздек бўлиб кетади, дегани эмас. Бундай ҳолатда қурилма энг паст ҳароратга етишишга уринади ва узоқ вақт юқори юкламада ишлайди. Натижада электр сарфи ортади, кондиционерга ортиқча зўриқиш тушади, лекин хона кутилганидан тезроқ совимайди.

Энг мақбул ҳарорат 22–25°К атрофида. Бу кўрсаткич хонада қулай муҳит яратади, организмга кескин совуқ таъсирини камайтиради ва электр энергиясини тежашга ёрдам беради. Айниқса, ташқарида ҳарорат жуда юқори бўлганда, кондиционерни ҳаддан ташқари паст даражага қўймаслик керак.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар