ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
24 июн куни қўй буржида туғилган тадбиркорларнинг ҳамкорлар билан биргаликда олиб борадиган барча турдаги ишлари бароридан келиши кутилади. Оилангизда муҳит ва вазият жуда кўнгилдагидек кечади. Демак, кайфиятни туширишга сизда асоснинг ўзи йўқ. Лекин молиявий масалада бугун омад сиздан деярли юз ўгириши мумкин. Аммо бунинг ҳам иложини топса бўлади. Бардош билан, дангасаликка йўл қўймай ишласангиз, даромадини ҳам кўрасиз. Бунинг учун биринчи навбатда саломатликка жиддий эътибор беришингиз зарур.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Бугун ўзингиз яхши танимайдиган одамларга қарз берманг. Яхши натижа беришига кўзингиз етмаётган бўлса, йирик лойиҳали ишларга пул тикманг. Акс ҳолда тикканингиздан юз баробар кўпроқ пул йўқотишингиз тайин. Бугун ижодкорларнинг куни туғади. Илҳом париси кун давомида сизни тарк этмайди. Суд, прокуратура, милиция ташкилотларига овора бўлиб мурожаат этманг, барибир натижа чиқмайди. Кечқурун сут маҳсулотлари истеъмол қилиш билан чекланинг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
24 июн куни ўзгалар муаммоларини бартараф этиш, ишларини битириб бериш билан шуғулланасиз. Бу иш жуда оғир бўлгани боис арзимаган эҳтиётсизлик оқибатида жисмоний зўриқишга дуч келишингиз ҳеч гап эмас. Жуфтингиз ёки севгилингиз билан бўладиган суҳбат кайфиятингизга салбий таъсир этиши мумкин. Бунга рашк ва бир-бирингизга ишонмаслик сабаб бўлади. Эсда тутинг, саломатлик ва асаблар дунёда энг бебаҳо неъмат ҳисобланади. Уларни асранг!
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Бугун керагидан ортиқча фаоллик сизга фақат зиён етказади. Зиён эса, шубҳасиз, жисмоний зўриқишдан, соғлиққа путур етишидан иборат бўлади. Ҳамкасблар билан куннинг иккинчи ярмида бироз жиқиллашишингиз хавфи бор. Бу раҳбариятгача бориб етиши мумкин. Эҳтиёт бўлинг. Саломатликни эҳтиёт қилинг. Ҳозирги иссиқ кунда касаллик асосан муддати ўтган ёки сифатсиз овқатлардан келиб чиқади. Шу билан бир қаторда мевалар ҳам саломатликка путур етказиши мумкин.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
24 июн тушга қадар жуда ёқимли бир иш билан банд бўласиз. Жуфтингиз ёки севгилингиз билан олис сафарга жўнашингиз эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Кун бўйи сизни кимлардир бўлмағур саволлар беравериб обдон зериктириши мумкин. Моддий жиҳатдан кўнгилни хотиржам этишда сал сергакроқ бўлишингизга тўғри келади. Қўшимча ишларни адо этиш ҳам пулингиз кўпайишини таъминлайди. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Бугун кўрадиган тушингизни уйғонганданоқ эсдан чиқаринг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Хаёлларингиз бугун жуда соф бўлиши лозим. Бу хайрли тадбирларни ташкил этиш, қийналганларга, беморларга ҳар жиҳатдан ёрдам беришда ўз аксини топади. Бугун болалар, дўстлар билан кўпроқ мулоқот қилинг. Кечқурун бир дунё ёқимли хабарлар эшитасиз. Сурункали хасталикка йўлиққанларга кун давомида саломатликни назоратда ушлаш тавсия этилади. Кечқурун сизни кимдир меҳмонга ҳам таклиф этиши мумкин.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
24 июн куни иш жойингизда ҳамкасбларнинг айримлари асабингизга ўйнаши кутилади. Аммо бу ўша одамнинг ўзига бир зумда қайтади. Кимдир уни ҳам қаттиқ ранжитиб қўяди. Худо бор-да! Оиласизлар бугун олис сафарга чиқишлари ва сафар давомида бўлғуси жуфтини учратишлари кутилади. Агар юрагингиз ўша одамга нисбатан жиз этса, бу имкониятни ҳеч қачон қўлдан чиқарманг. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг. Ортиқча вазндан азобланаётган бўлсангиз, парҳез тутишни бошланг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Аёллар бугун эрталаб гўзаллик салонига бориши кутилади. Сочингизнинг янги турмаги жуфтингиз ёки севгилингизга шу қадар ёқиб тушадики, мамнунликдан, бу бахтдан гўё мумдек эриб кетасиз. Молиявий масалада жуда эҳтиёт бўлмасангиз, мақсадга ета олмайсиз. Чўнтагингиз қуруқлигича қолиши турган гап. Тижоратчилар бугун мижоз чақиришнинг янгича, ёқимлироқ усулини ўйлаб топсалар, даромадга барака кирган бўларди. Лекин соғлиқни ҳам унутиб қўйманг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
24 июнда шу қадар ишга кўмиласизки, бош қашишга вақт топа олмай ҳалак бўлишингиз мумкин. Агар ҳар бир режаларингиз албатта амалга ошишини истасангиз, ҳар бир майда-чуйда деталга ҳам алоҳида эътибор билан ёндашинг. Кечқурун шахсий машинангизда кўчага чиқманг, жароҳат олишингиз хавфи бор. Ухлашга ётишдан олдин оғир ҳазм бўлувчи овқатлар истеъмол қилманг. Серқатнов йўлларни кесиб ўтишда сергак туринг. Ғийбатчи танишларингизни кўриб қолсангиз, ими-жимида жўнаб қолиш ҳаракатида бўлинг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Юлдузлар эрта тонгдан тўлақонли қувват билан ишга жўнашингизни башорат қилишган. Раҳбарлар зиммангизга юклаган ишни тушга қадар уддалаб улгурасиз. Шу муносабат билан тушдан кейин пул мукофотига тавсия қилишса ҳам ажаб эмас. Оиласиз, яқиндагина бировни ёқтириб қолганлар кун давомида романтик кайфиятда бўлишлари кутилади. Фақат бир томони бор. Агар тўйни тезлаштириб юборсангиз, бу романтика эгизаклаб кетган бўларди. Соғлиғингизни ҳам кўз қорачиғидек асранг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
24 июн куни раҳбарият кўзига кўринманг. Кечаги ишни охирига етказмаган бўлсангиз, балонинг каттасига қоласиз. Интернетда кўп ўтирманг. Ундан кўра илож топиб табиат қўйнига дам олиш учун чиқиб кетинг. Ёз бир зумда ўтади-кетади. Тоғлар ҳавосидан тўйиб нафас олганингиз, зилол сувли анҳор, сойларда мириқиб чўмилганингиз қолади. Кечқурун эски дўстлардан бири сизни меҳмонга чақирмоқчи.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Ишонинг, бугун сизга ҳар жабҳада фақат ҳазил-мутойибага мойилликкина ёрдам бера олади. Кун давомида бир неча маротаба оғир вазиятларда қолишингиз мумкин. Ана шунда ҳазилни ишга солинг. Керак бўлса, ўзингизни дарвиш қиёфасига ўзгартиринг-у, телбаларча иш бажараверинг. Атрофдагилар билан камроқ мулоқот қилинг. Жуфтингизнинг дилини оғритманг. У сизни жонини берар даражада севади.
Манба: Hordiq.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?