
— Ҳар куни 20 дақиқа спорт билан шуғулланадиган киши соғлиғи тўғрисида хавотирланмаса ҳам бўлади.
— Кунига уй йиғиштириш учун 20 дақиқа сарфлаган инсон тартибсизлик борасида ташвишланмаса ҳам бўлади.
— Ким кунда 20 дақиқа вақтини диққатини жамлашга сарфласа, ижодий инқироз тўғрисида бош қотирмаса ҳам бўлади.
— Ким турмуш ўртоғининг аҳволи, ишлари борасидаги сўзларини тинглаш учун кунига 20 дақиқа вақт тополса, муносабатлардаги муаммолардан ташвишланмаса ҳам бўлади.
— Даромад келтирувчи манба яратиш тўғрисида ҳар куни 20 дақиқа бош қотирган инсон молиявий фаровонликдан хавотирланмаса ҳам бўлади.
— Кунига дам олиш учун 20 дақиқа фурсат ажратадиган инсон ҳолдан тойиш ва қаттиқ толиқишдан қўрқмаса ҳам бўлади.
— Фойдали китоблар ўқиш учун кунига 20 дақиқа вақт ажратадиган киши қандай қилиб мутахассис бўлиш тўғрисида куйинмаса ҳам бўлади.
Манба: maslahatim.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар