
Савол: — Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, яқинда бир қизга совчи қўйгандим. Ўзи имонли, илмли ва 5 вақт намоз ўқийди. Лекин қизнинг онаси онамга «Маслаҳат қилайлик», деб бир неча марта қайтариб кутишимизни айтибди. Онам охирги борганда суриштириб, қиз томон биздан кейин яна 2 та совчиларни қабул қилганлигини билиб қолибди. Шундай бўлса-да бизга на ижобий, на салбий жавоб берган.
Бошқа совчиларга биз хақимизда айтганми-йўқми билмаймиз, улар хам ҳалигиача келишаётган экан. Аммо бу нотўғрилигини билганим учун онамга бошқа бормаслигини айтдим. Чунки шариатда совчи устига совчи қўйиш мумкин эмаслигини эшитгандим. Саволим шуки энди биз қандай йўл тутишимиз керак? Жавоб учун олдиндан раҳмат. Ҳурмат билан мухлисингиз.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати: — Ва алайкум ассалом!
Совчилар бир-бирларини билмасдан совчилик қилиб қўйган бўлсалар зарари йўқ. Бу ерда гап қиз томонда бўлиб, улар қизларини кимошди савдосига қўйгандек қилмасликлари керак. Қиз томон кимга бериш ўзининг ихтиёри, қандай йўл тутиш сизнинг ихтиёрингиз. Валлоҳу аълам!
Манба: Hordiq.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар